Ғазал мулкининг султони-Мир Алишер Навоий

9-02-2023, 21:42 admin Мақолалар 270

#Мақола
Ғазал мулкининг султони-Мир Алишер Навоий

Бисмиллаҳир роҳманир рохийм.
Азизлар, ҳаммангизга маълумки, эртага 9-февраль куни шеърият мулкининг султони, ўзбек адабий тилининг асосчиси, Алишер Навоий бобомиз таваллуд топган улуғ кунларига 582 йил тўлади.
Бу муборак кун эса, ўзбек халқи учун, адабиёт байрамидир!
Улуғ мутафаккир ва ўзбек шоири Мир Алишер Навоийнинг бой адабий мероси, бадиий тасвирларга бойлиги сабаб бутун дунёга машҳур! Мустақилликга эришган йилларданоқ,биринчи юртбошимиз, муҳтарам
И. А. Каримов томонидан 1991-йилни "Алишер Навоий йили" дея эътироф этилганлиги, пойтахтимиздаги Низомиддин Мир Алишер Навоий ҳайкали ва улкан "Миллий боғ" барпо қилинганлиги, фахр ва ифтихор ила бизнинг вилоятга улуғ зотнинг номи берилгани, бобомизга бўлган эҳтиром ифодасидир. Шоир шеърларида, ижодида ажиб бир сеҳр мужассам;
Эл нетиб топгай мениким,
Мен ўзимни топмасам.
Бўйлаким ишқу жунун,
Саҳросида оворамен...
Дарвоқе, ўзини топмаган, ўзлигини англамаган, мақсад ва эътиқодда қатъий туролмайдиган инсонни ўзгалар, эл нетиб топсин, нетиб англасин!
Дарҳақиқат, шоир панду-насиҳатлари ҳеч қачон ўз мазмун моҳиятини йўқотмайди. Асрлар ошсада бизларга сабоқ ва ибрат мактаби бўлиб хизмат қилади.
Давлатшоҳ Самарқандий Алишер Навоийни “Мир Низомиддин”, яъни “диннинг низоми – қонуни” деб бежиз улуғламаган. Ҳазрат Навоийнинг деярли барча асарларида, хусусан, “Хамса” достонларининг муқаддималарида Аллоҳга ҳамд, Пайғамбарга наът, муножот ва Расулуллоҳ с.а.в мадҳининг мавжудлигиёқ бу фикрни тасдиқлайди. Биз қуйида кўриб чиқадиган асарларда Алишер Навоий шариат ва тасаввуф илмининг чуқур билимдони, назариётчиси сифатида намоён бўлади,шоирнинг асарларига эътибор қаратайлик.
,, Муножот” – Аллоҳга илтижо тарзида яратилган насрий асар бўлиб, “Ҳамд”, “Наът” ва “Муножот” деб аталган уч қисмни ўз ичига олади. “Ҳамд”да Аллоҳнинг буюклиги, абадийлиги ҳақида сўз борса, “Наът”да Пайғамбаримиз расули акрам таърифлари кетирилади. Асарнинг “Муножот” қисми бевосита шоирнинг Аллоҳдан нажот сўраб қилган илтижоларига бағишланган. Асарнинг ҳар бир жумласи Аллоҳга мурожаат, яъни “илоҳи” сўзи билан бошланади. Навоий ўзини беҳад гуноҳкор, яратганни пок ва акрам (карамли), ўзини чексиз исёнкор ва Холиқни раҳмли ва меҳрибон деб атар экан, ички қофия, тазод, иштиқоқ санъатларининг бетакрор намуналари шоир ҳис-туйғулари билан уйғунлик касб этганлигини кўрамиз:
Илоҳи, акрам ул-акрамин – сен ва мен – гуноҳкор.
Илоҳи, арҳам ар-роҳимин – сен ва мен тийрарўзгор.
Илоҳи, агарчи журму исёндин ўзга ишим йўқ, аммо сендин ўзга ҳам кишим йўқ...
“Муножот” асари моҳиятан Ҳақ васлига ташна, орифлик мақомига эришган ошиқнинг ҳиссиётларини ўзида акс эттириб, жанрий жиҳатдан назм ва наср хусусиятларини намоён қилади. Асарнинг ўзига хос мусиқий оҳанги, сажъ усулидан маҳорат билан фойдаланилганлиги унинг бадиий жиҳатдан қийматини оширган, деб айтиш мумкин. Мазкур асар ўзининг ғоявий ва бадиий хусусиятлари билан мумтоз адабиётимиздаги шоҳ асарлари сифатида ўз ўрнига эгадир...
Бизларга гўзал ва ноёб асарлар қолдирган улуғ шоирнинг издошлари эканлигимиз бизнинг улкан фахримиздир!...
Ассалому алайкум ва рохматуллохи ва барокатух !

Қизилтепа тумани бош имом хатиби Завқиддин домла Орипов
@Bastomiy_uz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш