Буюк мутафаккир аллома!

9-02-2022, 19:32 admin Мақолалар 828

Буюк мутафаккир аллома!

Турк дунёси адабиётининг равнақига улкан ҳисса қўшган сўз мулкининг султони Алишер Навоий бобомизнинг тавуллуд айёмлари ҳозирда кенг нишонланмоқда.Машҳур шоир Алишер Навоий 1441 йил 9-февралда Амир Темурнинг ўғли Шохрух Мирзо шоҳлиги даврида Ҳиротда туғилди.Унинг отаси Ғиёсиддин Муҳаммад темурийлар саройининг амалдорларидан,онаси амирзода Шайх Абусаид Чангнинг қизи бўлган.Шоир ёшлигидан илмга чанқоқ ва ўзининг юксак савияси билан кўпларни лол қолдирган.Алишер Навоий жуда кўп асарлар,ғазаллар ёзган,девонлар тузган.Шу билан бирга муҳрдорлик вазифасида ишлаган.Ҳусайн Бойқарога вазирлик қилиб,кўп жойларни обод қилган ва иншоотлар қурдирган аллома ўзининг орзу истакларини асарларида акс эттирган.Навоий ижодининг ҳар бир намунасида инсонларни эзгуликка чорловчи ғоялар ўз аксини топган.

Одами эрсанг демагил одами,
Онким йўқ халқ ғамидин ғами.

Дея одамларни ватанни севишга,халқни қадрлашга чорлайди.Навоийнинг ҳаёт йўли ибратга тўла эди.Чин инсонийлик,ватансеварлик,
дўстлик,халқпарварлик туйғуларини Навоийдан ўрганиш керак.
Дарҳақиқат, ўзбек тилини асосчиси дея эътироф этиладиган улуғ шоиримиз Алишер Навоий туркий тилини гуллаб-яшнашига улкан ҳисса қўшган. Навоийнинг "Маҳбуб-ул қулуб" асари кексалик чоғида ёзилган. Унда келтирилган ҳикматли сўзлар, ривоятлар инсон қалбини яхшилик фазилати ила лиммо-лим тўлдиради. Улғайиб келаётган ёш авлод Навоийни ўқиса, ўрганса ва севса, албатта, етук билим соҳиблари бўлиб вояга етиша олади.
"Навоий муқаддас китоблардаги оламшумул фикрлардан ўз бадиий асарларида баракали истифода этиб ислом таълимотининг оммалашишига, равнақ топишига ўзининг беқиёс улушини қўшган. Ислом дини асослари Навоий асарларининг бадиий-фалсафий жиҳатдан баркамоллигини таъминлаган" (М. Мирзааҳмедов).
"Навоий асарлари марказида эзгулик, пок инсоний фазилатларни улуғлаш, тинчликка, дўстликка даъват, виждон эркинлиги сингари ғоялар туради "(Т. Мирзаев).
Зеро, Ислом Каримов таъкидлаганидек:" Инсон қалбининг қувончу қайғусини, эзгулик ва ҳаёт мазмунини Навоийдек теран ифода этган шоир жаҳон адабиёти тарихида камдан- кам топилади ".

Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин- қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш