"Алишер Навоий буюк мутафаккир ва давлат арбоби".

3-02-2022, 12:10 admin Мақолалар 1 014

"Алишер Навоий буюк мутафаккир ва давлат арбоби".

"Агар бу зотни авлиё десак
у авлиёларнинг авлиёси,мутафаккир десак, мутафаккирларнинг мутафаккири, шоир десак шоирларнинг султонидир.
И. КАРИМОВ.
Ўзбек халқининг маънавий дунёсининг шакилланишига ғоят самарали таъсир кўрсатган Алишер Навоий бобомиздир. А. Навоий халқимизнинг онги ва тафаккури, бадиий маданияти тарихида бутун бир даврни ташкил этадиган буюк шахс, миллий адабиётимизнинг тенгсиз номаёндаси, миллатимизнинг ғурури, шаъну шарафини дунёга тараннум этган сўз санъаткоридир.А.Навоий халқимиз маънавий дунёсининг шакилланишига катта таъсир кўрсатиб келган буюк сиймолардан биридир. Хазрат Навоий бутун хаётини ўз халқининг илм-фани ва санъатининг ривожланишига, мамлакат равнақи, халқ ва миллатни тинч-тотув яшашига ҳамда давлат қудратини мустаҳкамлашга бағишлаган. Султон Хусайн Байқаро ул зотни "мамлакат устуни, давлат таянчи" деб бежиз атамаган. А.Навоий халқимиз маънавий дунёсининг шакилланишига катта таъсир кўрсатиб келган буюк сиймолардан бири.Бугунги кунимизда ёшлар қалбида миллий ғурур ,ўзликни англаш, гўзаллик ва нафосатга шайдолик, шукроналик туйғуларини камол топтиришда Навоий асарлари муҳим манба бўла олади.Навоий давлат ва жамоат арбоби.Навоий Хиротга келгач, давлат ва жамоа арбоби сифатида фаолият кўрсатган.У ўз асарларида инсонпарварлик, халқпарварлик, адолат ҳақиқат, шукроналик, сабр қаноат, келажакка умидворлик ғоялари илгари сурилган.
Шундай экан бобомиз Мир Алишер хақида бир қанча алломаларимиз яхши фикрлар юритганлар.
Алишер Навоийнинг хаёти ижодини унинг буюк асарларини билмоқ, шоирга бўлган меҳр муҳаббат туйғуси биз Навоийликлар қалбида доим яшнамоғи керак.
Чунки 2021 йил 24-октябрь куни Вилоятимизда Алишер Навоий бобомизнинг 580-йиллиги муносабати билан 4-халқаро илмий амалий конференсия бўлиб ўтди.
Бобомизнинг номлари билан аталган, маҳалла, кўча, масжидимиз бизда фаҳр туйғусини уйғотади.
Хулоса шуки:Олим мутафаккир сўз устаси, шоир хаётини ўз халқиниг илм фани ва санъатини ривожланишига, мамлакат равнақи, халқ ва миллатнинг тинч тотув яшашига ва давлат қудратини мустаҳкамлашга бағишланганлиги борасида Вилоятимиз шарафи келажаги шон-шухрати билан ифодаланади.

Кармана тумани "САРДОБА" МФЙ отинойиси Хусенова Насиба.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш