Шерият мулки султони

9-02-2018, 08:26 admin Мақолалар 1 682

Шерият мулки султони
Навоийни ўқиб

“Муқарраби шоҳий” – ҳазрат Навоий,
Элни эл қилгани амри илоҳий.

Эзгуликдан сўйлар “Ҳайратул аброр”,
Жаҳонгашта сайёҳ – “Сабъаи сайёр”.

Муҳаббат тимсоли “Лайли ва Мажнун”,
Садоқат мисоли “Фарҳод ва Ширин”.

Яъжуж ва маъжужни тўсган бир девор,
“Хамса”га интиҳон “Садди Искандар”.

“Қуш тили”да кезди неча бир водий,
Форсийда битилган “Девони Фоний”.

“Чор девон”га тизди туркий шеърларин,
Жаннатга менгзади Ҳирот ерларин.

Шодмон бўлмас экан ғурбатда ғариб,
Ким ҳам кўкарибди элдин айрилиб.

Доно ҳам бўлғуси оз-оз ўрганиб,
Дарё ҳам тўлғуси қатра йиғилиб.

Болалик, йигитлик айлаб ибтидо,
Ўрта ёш, қарилик топғай интиҳо.

“Қаро кўзим” келиб ором ол бирпас,
“Қоши ёсин”ларнинг барчаси абас.

“Оразин” ёпғонда сочилиб ёшим,
“Лаҳза-лаҳза” ютиб синди бардошим.

“Ёрдин айру кўнгул” мубтало бўлди,
“Қай пари пайкарға” жон фидо бўлди.

“Кўнглунг истар ёрлар” дийдори сирож,
“Жонға чун дермен”: бормикин илож?

“Билмаганни сўраб ўрган”ар авлод,
“Бошни фидо” қилса ёғилғай раҳмат.

Эркин ҚУДРАТОВ,
Мир Араб ўрта махсус ислом
билим юрти мударриси
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш