Аллоҳнинг рахмати ғазабидан устундир.
Саълаба разияллоҳу анҳу Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг хизматларини қилар эди. Бир куни Расулуллоҳ Саълабага бир иш буюрдилар. Саълаба топшириқни бажариш учун кетаётганда бир кишининг уйини олдидан ўтиб борар экан, уйнинг эшиги очиқ бўлиб, ичкарида аёл киши ғусл қилаётганини кўриб қолди. Бир муддат кўзини уза олмай қараб турган Саълабани бирдан қалбига қўрқинч тушди. Қилган ишидан қаттиқ изтироб чекиб, бу хақда Жаброил алайҳиссалом Расулуллоҳга ваҳий орқали хабар беришидан хавфсиради ва Расулуллоҳнинг олдиларига қайтмасдан Мадинанинг ташқарисига тоғ ортига чиқиб кетди. Қирқ кун ўша ерда қолди.
Шундан кейин Жаброил алайҳиссалом тушиб: Эй Муҳаммад, Раббингиз сизга салом айтди ва умматингиздан бир киши тоғнинг ортида Мендан паноҳ тилаб ўтирибди, деди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Умар ибн Хаттоб ва Салмон Форсийни Саълабани олиб келишга юбордилар. Икковлон Саълабани келтириб: мана уни келтирдик ё Расулуллоҳ, дедилар.
Расулуллоҳ: Нега шунча кундан бери келмадинг эй Саълаба?-деб сўрадилар.
Саълаба: Ё расулуллоҳ оғир гуноҳга ботдим, деди.
Расулуллоҳ: сенга гуноҳ ва хатоларни ўчириб юборадиган оятни ўргатайми?-дедилар.
Саълаба: албатта, айтинг ё Расулуллоҳ, деди.
Расулуллоҳ: (Роббана атина фиддуня ҳасанатан ва фил ахироти ҳасанатан ва қина азабаннар), дедилар.
Саълаба: гуноҳим жуда оғир, деди.
Расулуллоҳ: Аллоҳнинг ояти ҳамма нарсадан буюкдир, дедилар, сўнгра Саълабани уйига кетишга буюрдилар.
Орадан саккиз кун ўтгач Расулуллоҳ бир нечта саҳобалари билан Саълабани кўргани бордилар. Саълабани бошини муборак қўллари билан кўтариб бағирларига босдилар. Саълаба эса, бошини тезда Расулуллоҳнинг бағирларидан тортиб олди.
Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: эй Саълаба, нима бўлди, нега бошингни бағримдан олдинг?-дедилар.
Саълаба: бу бош гуноҳга ботган, ё Расулуллоҳ, деди.
Расулуллоҳ: нима шикоятинг бор?-дедилар.
Саълаба: суягим ва этим ҳамда терим орасида чумоли юргандек ҳис қиляпман, деди.Расулуллоҳ: кўнглинг нима тусаяпти?-дедилар
Саълаба: Раббимнинг мағфиратини, деди. Шу онда Жаброил алайҳиссалом нозил бўлдилар ва: эй Муҳаммад, Раббингиз сизга салом айтди ва дедики: агар бу бандам Менга ер юзини тўлдириб юборадиган даражада гуноҳ қилиб хузуримга келса ҳам Мен уни ўшанча мағфиратим билан қарши оламан, деди.Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам бу хабарни Саълабага айтган эдилар, у ўша онда бир оҳ урдида жон таслим қилди. Расулуллоҳ Саълабани ғусл қилдириб кафанлашга буюрдилар.
Жаноза намози ўқиб бўлганларидан сўнг Расулуллоҳ оёқларининг учида охиста қадам билан юрдилар. Дафндан сўнг саҳобалар: ё Расулуллоҳ, нима учун оёғингизни учида охиста юрдингиз?-деб сўрашди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: мени ҳақ Пайғамбар қилиб юборган зотга қасам ичиб айтаманки, Саълабанинг жанозасида иштирок этиш учун нозил бўлган фаришталарнинг кўплигидан ер юзида оёқ босишга жой қолмагани учун шундай қилдим, дедилар. Аллоҳим икки дунёда азиз қилиб, авф қилган бандаларинг қаторида қилгин.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О.Тўрақулова.