Аллоҳ таолога дуо ила яқинлашинг.

24-11-2022, 18:23 admin Мақолалар 183

Аллоҳ таолога дуо ила яқинлашинг.

Хеч ўйладингизми Роббимнинг мархамат ила карами кенглигини.
Унинг рахмати ,мағфирати ғазабидан устун эканлигини.....
Раббим мени жаннатга киритса нима қилган бўлар эдим?!
Усмон ибн Аффон разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, қандай қилиб бир ракъатда Қуръонни хатм қилардингиз?-деб сўраган бўлар эдим.
Мусъаб ибн Умайр разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, қандай қилиб онангизнинг сизга етказган азиятларига сабр қила олдингиз?-деб сўраган бўлар эдим.
Жаннат башорати берилган ўнта саҳобанинг олдиларига бориб, сизлар жаннатга киришингиз ҳақида хабар топганингиздан кейин қандай қилиб ухлай олдингиз?-деб сўраган бўлар эдим.
Ҳожар онамизнинг олдиларига бориб, қандай қилиб СИЗ ҳеч қандай қўриқчиларсиз саҳрода гўдагингиз билан ёлғиз ўзингиз қола олдингиз?- деб сўраган бўлар эдим.
Билол разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, Расулуллоҳга айтиб берган азонингизни менга ҳам айтиб беринг, деб сўраган бўлар эдим.
Юнус алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, қандай қилиб ҳутнинг қорнида шунча вақт қола олдингиз?- деб сўраган бўлар эдим.
Али розияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, қандай қилиб ёш бола бўлган ҳолингизда Расулуллоҳнинг ўринларига у зотнинг ётоқларида қўрқмай ётиб қолдингиз?-деб сўраган бўлар эдим.
Абу Бакр Сиддиқ разияллоҳу анҳунинг олдиларига бориб, қандай қилиб Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам вафот этганларида кўнглингиз бўш ва салга йиғлаб юборадиган киши бўлишингизга қарамай одамларнинг олдига чиқиб сабот билан У зотнинг вафотларини эълон қила олдингиз?-деб сўраган бўлар эдим.
Мусо алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, қандай қилиб Фиръавндек зўравонга қарши кураша олдингиз ва қандай қилиб қавмингиз сизга бағритошлик Ила "ўзинг ва худоинг бориб урушаверинглар" дея олди?- деб сўраган бўлар эдим.
Умар ибн Хаттобнинг олдиларига бориб, мен сизни жуда ҳам қаттиқ яхши кўраман, деб айтган ва у зотдан: қандай қилиб Расулуллоҳга ашаддий душман бўлиб турган ҳолингизда у зотнинг асҳобларидан бирига айландингиз?-деб сўраган бўлар эдим.
Юсуф алайҳиссаломнинг олдиларига бориб, СИЗ ҳақингиздаги қисса ва сизнинг номингиздаги сура менинг қалбимдан жой олган сурадир, деган бўлар эдим.
Муҳаммад алайҳиссаломнинг ҳузурларига бориб, у зот билан кўп ва хўб гаплашган бўлар эдим. У зотган, у дунёда сизни кўриш насиб қилмаган эди, Аллоҳга ҳамдлар бўлсин сизни жаннатда кўришни насиб этди, деган бўлар эдим.
Агар Раббим менга жамолини кўришни насиб этса, билмадим унга гапира оламанми йўқми?
Аллоҳим бизларга ўзимиз яхши кўрган зотлар билан жаннатда бирга бўлишни насиб эт.

Учқудуқ туман бош отинойиси О. Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш