ИМТИХОН

6-03-2023, 17:45 admin Мақолалар 498

... ИМТИХОН.
Аллоҳу таолло бу синовли дунёда барчамизни имтихон қилади. Кимнидир беҳисоб мол давлат билан, яна кимни муҳтожлик билан, кимгадир дард бериб, кимгадир мусибат, кимгадир илм бериб, ҳаттоки тарифига тил ожиз бўлган, исломни эркаклардан биринчи бўлиб қабул қилинган, Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг болаликдан дўстлари, адолатли тўрт халифанинг биринчиси,Жаннат башорат қилинган ўн сахобалардан бири бўлган, Ас- Сиддиқ, Ал- Атиқ, Жомеъ- ул қуръон каби унвонлар соҳиби Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)ни Жаброил (алайҳис салом)га имтиҳон қилишни буюрди. Жаброил(алайҳиссалом)
Абу Бакр ( розияллоҳу анҳу) ни Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га муҳаббатини имтихон қилди.
Ҳайит байрами тонгида Жаброил (алайҳис салом) сўқир инсон қиёфасига кириб, ҳазрати Абу Бакр сиддиқ (розияллоҳу анҳу) ўтадиган йўл ёқасига келди. Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) байрам муносабати билан энг янги ва қимматбаҳо либосларини кийиб, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ёнларига кетаётган эдилар. Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) яқинлашишлари биланоқ сўқир қиёфасидаги Жаброил (алайҳис салом):Ҳазрати Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг севгиси учун менга бирон туҳфа берганнинг гуноҳларини яратган мағфират қилсин, дедилар. Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) бу гапни эшитишлари билан эгниларидаги тўнни ечиб бердилар ва" Гапларингни яна бир бор такрорла-чи "дедилар. Сўқир такрорлади. Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) бу сафар кўйлакларини ечиб бердилар. Яна такрорлатиб, пойабзалларини ечиб бергач, эгниларида фақатгина таналарини беркитиб турган кийим қолди, холос. Йўл ўртасида туриб қолдилар. Шунда Ҳазрати Билол келиб қолди. Эй Билол сендан илтимос хонадонимга бориб менга либос олиб келинг дедилар. Ҳазрати Билол йўлда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) га дуч келдилар.Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) Билолдан қаёққа борияпсан деб сўрадилар. Ҳазрати Билол (розияллоҳу анҳу), Ҳазрати Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) нинг уйга бораётганликларини айтдилар. Эй Билол Абу Бакирни либосларини олган Жаброил (алайҳиссалом) у менга бўлган муҳаббатини имтихон қилди дедилар.Абу Бакр (розияллоҳу анҳу) Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) нинг ёнларига келдилар.Эй Абу Бакр сени Роббим Жаброил Амин орқали, менга бўлган муҳаббатингни имтихон қилди. Имтихондан яхши ўтдинг, мана либосларинг ол дедилар. Абу Бакр Сиддиқ (розияллоҳу анҳу) бу либосларни сизга бўлган муҳаббатим йўлида эхсон қилганман олмайман дедилар. Шундан кейин Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳис салом) жамоатдаги бир мискинга эхсон қилдилар. Сахобалар ҳаёти, уларнинг салоҳияти барчамизга иборат бўлсин.(Амин).
(манбалардан фойдаланилди).

Армижон жоме масжиди имом хатиби Орифжон домла Найимов.
https://t.me/beshrabotuz
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш