Макканинг муаззини
Билол разияллоҳу анҳу пешин намозига азон чақираётган эдилар, Абу Маҳзура деган мушрик чўпон Билолнинг азонини масхара қилиб қўйларига қараб азон айтди. Унинг овози Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг қулоқларига етиб келди. Шунда Али ва Зубайр разияллоҳу анҳумларни юбориб чўпонни олиб келишга буюрдилар. Улар бир неча киши эдилар, қайси бирлари азон айтганлигини билмаганлари учун ҳаммаларини олиб келишди. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам улардан қайси бирлари азон айтганини сўрадилар. Аммо, улар жавоб бермадилар. Шунда Расулуллоҳ уларнинг ҳар бирларига азон айтишга буюрдилар. Шундан кейин улар бирин кетин азон айтдилар. Энг охирги бўлиб Абу Маҳзура азон айтди. Расулуллоҳ ундан: исминг нима? – деб сўрадилар. У: Абу Маҳзура, деб жавоб берди. Сенмисан, ўша ёқимли овоз билан азон айтган йигит? – дедилар Расулуллоҳ. Абу Маҳзура: ҳа, менман, деб Расулуллоҳнинг муомалаларидан хурсанд бўлиб табассум қилди. Расулуллоҳ унга: бери кел, дедилар ва бошига муборак қўлларини қўйиб: “Аллоҳим, бу йигитнинг ўзига, авлоду зуррётига ва хуш овозига барака бер ва уни ҳидоятингга бошла”, деб дуо қилдилар. Расулуллоҳнинг дуолари шарофати ила ўша онда Абу Маҳзура шаҳодат калимасини айтиб имонга келди. Шундан кейин Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам уни Маккаи мукаррамага муаззин қилиб тайинладилар. Ўша кундан кейин Абу Маҳзура Расулуллоҳнинг муборак қўллари теккани учун сочини ҳечам олдирмасликка қасам ичди ва: “Расулуллоҳ муборак қўллари билан силаб, барака сўраб дуо қилган бу сочларимни ҳечам олдирмайман”, деди. Шу тариқа Абу маҳзура то вафот этгунича Масжидул ҳаромда азон чақирди.
Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу халифалик даврларида Маккага борганларида Абу Маҳзуранинг азон товушини эшитиб: Қандай ҳам ёқимли овоз бу. Эй, Абу Маҳзура, бунчалик овозинг баланд чиққанидан томоғинг ёрилиб кетишидан қўрқмайсанми? – дедилар. Абу Маҳзура: Эй Амирул муъминийн, сизни келганингизни эшитиб, азонни эшитишингиз учун баландроқ айтдим, деди. Шунда Умар разияллоҳу анҳу: Эй Абу Маҳзура, Макка жуда иссиқ жой, кун салқинлагандан кейин азон айтгин, ундан кейин такбир айтсанг мен ҳам намозга келаман, дедилар.
Абу Маҳзура разияллоҳу анҳу Маккадан ташқарига ҳечам чиқмаганлар ва 59 ҳижрий санада вафот этдилар. Ундан кейин авлодлари Расулуллоҳнинг дуолари шарофати билан уч юз йил давомида муаззинлик қилиб ўтдилар.
Учқудуқ туман "Дўстлик" мфй отинойиси О.Тўрақулова.