СИЛАИ РАҲМ ҲАМ САВОБИ УЛУҒ ИБОДАТДИР.
Силаи раҳм муқаддас динимизни нақадар софлигини, моҳиятини кўрсатиб берувчи савоби улуғ ибодатлардан биридир.Қуръони карим оятларида Аллоҳнинг ўзигагина ибодат қилиш баробарида зикр этилади. Яъни: "Аллоҳга ибодат қилинглар. Унга ҳеч нарсани шерик қилманглар.Ота-онангизга ва яқин қариндошларга яхшилик қилинглар.(Нисо-36 оят) Қўйидаги оятда Аллоҳ таоло силаи раҳмни ўзи буюрганини таъкидлайди. Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо солаллоҳу алайҳи васаллам" Ибодатлар ичида энг савоби тез келадигани силаи раҳмдир" деганлар. Кимки ризқи кенг бўлишини, умри узун бўлишини хуш кўрса қариндошлик алоқаларини боғласин. Динимиз кўрсатмаларида яхшилик қилишни аввало яқин қариндошлардан бошлаш лозим эканлиги таъкидланади. Қариндошларга қилинган яхшилик икки ҳисса ажр олишга сабаб бўлади. Силаи раҳмни узиш эса жуда катта гуноҳ ҳисобланади. Ундай инсонларни Аллоҳ ҳам лаънатлайди. Силаи раҳм деганда қариндошларга яхши муносабатда бўлиш, хурсандчилигига шерик бўлиш, мусибатларида ҳамдард бўлиш, мухтож бўлганларида ёрдам бериш, дилларини оғритишдан сақланиш, улардан бирор ёмонлик етса ҳам кек сақламай кечириб юбориш ва уларга нисбатан ҳасад ва адоват сақламасдан ўртада муҳаббат пайдо қилишни ўз ичига олади. Илоҳим қариндошлар орасида меҳр-муҳаббат кўтарилмасин. Жигарлар ҳеч қачон бир-бирларидан аразлашиб юришмасин.
Кармана тумани "Азамат" мфй отинойиси Расулова Ҳабиба.