"Огоҳлик давр талаби"

5-02-2024, 22:17 admin Мақолалар 188

"Огоҳлик давр талаби"
Огоҳлик бугунги замон шароитида ҳар қачонгидан кўра долзарблик касб этмоқда. Бугунги огоҳлик халқимизни айниқса, ёшлар қалбини, руҳиятини, ақл-идрокини ва умуман, маънавиятини жаҳонда юз бераётган мафкуравий таҳдидлардан муҳофаза қилишни ўз ичига олади. Бугунги интернет, компьютер, телефон, турли дисклар, телевизор ва турли ахборот воситалари ёшларни ўзига жалб қилиб улгурди. Минг афсуски бу воситалар кўп ҳолларда миллий ва диний қадриятларимизга таъсир кўрсатмоқда. Ёшларимизни тўғри йўлдан оздириб, адаштириб қўймоқда. Интернетда нима тарғиб қилинса, барчасини қабул қилавериш асло мумкин эмас. Ёшларимизни телефон, телевидение, компьютер ва интернетдан оқилона фойдаланиш йўлларини, уларнинг мазкур ахборот манбаларидан фойдаланишларини назорат қилиб туриш орқали эришиш мумкин. Токи ҳали суяги қотиб улгурмаган ёшларимизнинг беғубор маънавиятига зарар етмасин. Шиддат билан ўзгариб бораётган ҳозирги замонда беъмани хуружлар қўпайиб, улар инсон ва жамият ҳаётига салбий таъсир қилмоқда. Инсон умрининг ҳар дақиқаси, яхшиликларга барокот ва раҳматларга тўла. Биз ота-оналар бу фурсатлардан унумли фойдаланиб, фарзандларимизни чиройли тарбиялайлик. Фарзандимиз тарбиясига бефарқ бўлмаслигимиз керак. Кўзларимизни каттароқ очиб, зийраклик ва огоҳлик билан бундай ҳамлаларга қарши турмоғимиз лозим. Ёшларимизни бўш вақтларини назорат қилиб туришимиз, ҳар хил спорт ва тўгаракларга беришимиз керак. Маънавий етук ва руҳан соғлом қилиб тарбиялашимиз учун китобни уларга дўст туттиришимиз керак. Шундагина ёшларимизни ёд ғоялар таъсирига берилишини олдини олган бўламиз. Аллоҳ барчамизга фарзандларимизни маънавий баркамол, соғлом, солиҳ ва солиҳа қилиб тарбиялашни насиб этсин.

Навоий вилоят Кармана тумани "Зарафшон" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш