"Оммавий маданият" ғарб дунёсида ўтган асрнинг 2 ярмида шакилланди. Уни ғарбда "популяр" ёки қисарган ҳолда "поп-култура" яни (Оммавий маданият) деб аташди. Гарчи маданият деб аталсада аслида туб мазмун-маъносига, мақсад-ниятига, кўра "Оммавий маданият" чинакам маданиятнинг кушандасидир.
"Оммавий маданият" кўпдан-кўп шаклларда ўзини намоён етади "КИТC" заррача бадиий-эстетик аҳамиятга эга бўлмаган нарса ва буюмларга юксак андоза тусини бериш "КОМИКС" тагида эса матн ёки лумалар битилган бехаё матбаа расм махсулотлари. "ХЕППИНГ" аввалдан режалаштирилмаган ногаҳон уюштирилган кескин томошалар. Оммавий маданиятнинг айрим кўринишларидир.
Юқорида биз ғарбда "Оммавий маданиятнинг тарихи туғилиши манбаалари ҳақида сўзладик. Ҳозирга келиб эса бу тамоил янада овлаб томир ёймоқда. Афсуски ер юзидаги ахбарот алмашинуви мисилсиз тезлашган ҳозирги глобализм шароитида ғарбдаги марказлар бундан фойдаланиб бошқа давлатлар ва халқлар ўртасига ғарб ҳаёти жозибаларини жумладан "Оммавий маданият" таъсирини "Эркинлик шабадалари" тарзида имкон қадар кенг ёйишга енг шимариб ҳаракат қилмоқдалар. Албатта халқимиз, жумладан, ёш авлод ғарб фан техникаси маданияти ва адабиёти-ю санъатининг илғор жиҳатларини инкор этмайди. Бирор ғарбдаги тарахий ватанпарвар зиёлиларнинг ўзи "Ғарбнинг муаммоси" сифатида баҳоланаётган "Оммавий маданиятнинг" манавий ахлоқнинг тубанликларини ёшларимиз анча тез англаса шунча яхши. Тўғри биз демократия даврида яшаяпмиз жамиятимизда қизиқиш ва майлларга ҳурмат билан қаралади. Аммо хатарли қизиқииш ва майлларнинг давлат ва жамият ўзини ҳимоя қилиш лозим. Бунинг учун эса энг аввали реклама ва оммавий ахборот воситалари тўғрисидаги давлатимиз қонунларининг талаблари қаотъий бажарилиши керак.
Қолаверса дунё қараши, тарбияси, имкониятларини ривожлантиришимиз лозим, масалан "Огоҳлик" иборасининг маъноларини бугунги замон шароитидан келиб чиқиб анча кенг миқёсда тушунтиришимизга тўғри келади яъни бугунги огоҳлик халқимиз айниқса ёшлар дилини руҳиятини ақл-идроки ва умуман маънавиятини диний ақидапарастлик жаҳолатпарастлик хатарининг ва айни пайтда жахонда юз бераётган сиёсий мафкуравий ижтимоий-иқтисодий маънавий ва эстетик манфаатлар йўналишидан ошкора ва хуфя курашларнинг жумладан "Оммавий маданият" кемирувчи таъсиридан муҳофаза қилишни ҳам ўз ичига олади.
Кармана тумани "Янгиариқ" МФЙ отинойиси Б.Мансурова