Миссионерлик ва прозелитизм салбий оқибатлари
Аллоҳ таолога беҳисоб ҳамдлар бўлсин, Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга дуруду саловатлар бўлсин. Диннинг яратувчанлик, бунёдкорлик ва йўналтирувчилик салоҳиятидан фойдаланилганида у ҳамиша жамият ривожига, инсон камолотига хизмат қилган. Бироқ динни ниқоб қилиб, ундан ғаразли мақсадларда фойдаланиб, ундаги ғояларни вайронкорлик руҳида талқин этиб, одамлар бошига кўплаб кулфат келтирадиган ҳаракатлар бор.Турли шаклларда намоён бўлаётган миссионерлик ҳаракатлари бунга мисол бўла олади. Миссионерлик ҳақида гап кетар экан, аввало ушбу тушунчани маъносини тушуниб олишимиз керак. Ушбу сўз лотин тилида (missio) феълидан олинган бўлиб, " юбориш", "вазифа топшириш", миссионер эса "вазифани бажарувчи" деган маънони англатади. Миссионерлик бирор диний бирлашма вакилларининг ўз эътиқодини бошқа дин вакиллари орасида ёйиш ҳаракати демакдир. Миссионерлик билан бир қаторда прозелитизм ҳам бор. Прозелитиз- тўғридн-тўғри бирор бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатини англатади. У ўз моҳиятига кўра мисстонерликнинг таркибий қисми ҳисобланади. Прозелитизм келтириб чиқараётган салбий оқибатларни. Ҳаётий мисолларда ҳам кўриш мумкин. Бизга қўшни бўлган айрим мамлакатларда христиан динини қабул килган айрим кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қуйиш билан боғлиқ айрим муаммолар келиб чиқмоқда. Христиан ва бошқа динни қабул қилган қизнинг турмушга чиқиши ҳам муаммога айланмоқда. Оилада қизнинг ота-онаси мусулмон. Албатта улар ўз қизларини мусулмон кишига турмушга чиқишини истайдилар. Аммо христиан динидаги қизга мусулмон киши уйланиши амри маҳол. Бундай мисолларни яна давом эттириш мумкин. Бунақа муаммолар динлар аро низоларни келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Миссионерлик бугун сертармоқ соҳа ҳисобланади. Ҳозирда улар фаолият юритмаётган мамлакат дунёда топилиши қийин. Кўпгина миссионерлар фаолиятини кенгайтириш мақсадида ўз ҳаракатларини халқаро нодавлат ташкилотлари мақомида амалга оширишга интилаяпдилар. Бу ташкилотлар мақсади бойлик орттириш ва сиёсий мақсадга эришиш.
Ўзбекистонда миссионерлик фаолияти таъқиқланган. Виждон эркинлиги фуқароларнинг ҳар қандай динга эътиқод қилиш ёки ҳеч қандай динга эътиқод қилмаслик билан боғлиқ конститутциявий ҳуқуқидир. Жумладан эркинлиги, ҳуқуқига эгалиги, дини ва эътиқодидан қатъий назар, қонун олдида тенглиги уларнинг асасини ташкил этади. Ўзбекистон Республикаси "Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида" ги қонунга биноан "Бир диний конфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти-ҳаракатлар (прозелитизм), шунингдек бошқа ҳар қандай миссионерлик фаолияти ман этилади. Ушбу қонуннинг бузилишига айбдор бўлган шахслар қонун ҳужжатларида белгиланган жавобгарликка тортилади". Агар биз эътиқодимизда мустаҳкам турсак, халқ орасида мафкуравий тарбияни ва маънавий- маърифий ишларни кучайтирсак, миссионерлик ҳаракатлари йўлида жиддий тўсиқ бўлади. Бир сўз билан айтганда, оммавий, ижтимоий, психологик, қирғинборот курашишимиз керак. Шундагина бизга ҳеч кандай куч таъсирини ўтказа олмайди. Аллоҳ таоло ҳеч бир бандасини тўғри йўлидан адаштирмасин.
Навоий вилояти Кармана тумани" Зарафшон" МФЙ отинойиси Худойбердиева Манзура.