"Миссионерлик ва прозелитизм холатларига йўл қўймаслик".
Миссионерликнинг мазмун-моҳияти.
Ушбу сўз лотин тилидаги «missio»
феълидан олинган бўлиб, «юбориш»
«вазифа топшириш», миссионер эса
«вазифани бажарувчи» деган маъноларни англатди. Манбаларда келишича, уларнинг деярли барчаси миссионерликка хос хусусиятлар баробарида, бу сўз асосан, "Христиан" дини билан боғланади.
Ҳар йили қайта нашир этиладиган
«World Book»(Жаҳон китоби) энсиклопедия «Миссионер бирор диний гуруҳ томонидан бошқаларни ўз динига тарғиб ва киритиш учун юборилган инсон»,-деган фикр қайд этилган. Умуман олганда, турли луғатлар ва манбаларда баён этилган таърифлар бир бирига жуда яқин ва ўхшаш бўлиб, уларга таянган ҳолда: миссионерлик-бир динга эътиқод қилувчи ҳалқлар орасида бошқа бир динга тарғиб қилишни англатади.
Миссионерлик билан бир қаторда прозелитизм ҳақида ҳам гапиришади? Унинг моҳияти нимада?
Прозелитизм тўғридан-тўғри бирон бир динга ишонган фуқарони ўз динидан воз кечишга ва ўзга динни қабул қилишга қаратилган ҳаракатларни англатади. У ўз моҳиятига кўра миссионерликнинг таркибий қисми ҳисобланади.
Прозелитизм келтириб чиқараётган
салбий оқибатларни ҳаётий мисолларда ҳам кўриш мумкин.
Хусусан, бизга қўшни бўлган айрим давлатларда христиан динини қабул қилган кишилар вафот этганда жасадни қабристонга қўйиш билан боғлиқ муаммолар келиб чиқмоқда. Майитнинг мусулмон ота-оналари ўз фарзандларини христиан мозорига дафн этишни хоҳламаганлари, мусулмонлар эса христиан дини вакили жасадини ўз мусулмон биродарлари ётган жойга қўйишни истамаганликлари натижасида келишмовчиликлар юзага келмоқда.
Шунингдек, христиан динини қабул қилган киши ўз ўғлини ҳатни қилдиришни хоҳламагани, унинг отаси эса, ўз набирасини мусулмон урф-одатига кшра ҳатна қилдиришни истанани туфайли ота бола ўртасида жанжаллар келиб чиқгани ҳам маълум. Юқоридаги каби мисолларни яна давом эттириш мумкин. Аммо шуларнинг ўзи ҳам миссионерлик ва прозелитизм ҳаракатлари бошқа динни қабул қилган туб миллат вакиллари оилаларида низолар ва жанжалларнинг авж олишига ҳамла христианликнинг айрим йўналишлари вакилларига нисбатан душманлик ҳиссиётларининг пайдо бўлиши орқали динлараро низоларни келиб чиқишига замин яратиши мумкинлигини яққол тасаввур қилиш имконини беради.
Бугун дунёнинг диний манзараси ўзининг аниқ шаклу шамойилига, турли халқлар асрлар давомида шаклланган диний-миллий қадриятларига эга бўлган бир даврда илк "даъватчилик"дан фарқли равишда миссионерлик миллат, жамиятни диний асосда бўлиб юборишга қаратилган бузғунчиликнинг бир кўринишига айланиб қолганини алоҳида таъкидлаш зарур. Миссионерларнинг аҳолисининг 90 фоиздан ортиғини исломга эътиқод қиладиган Ўзбекистонда фаолият олиб боришга интилаётгани ҳам бундай бузғунчиликка ёрқин мисол бўла олади.
Шундай экан, ҳар биримиз маънавий ва маърифий тадбирларнинг энг таъсирчан услубларидан фойдаланиш, халқимизнинг миллий-диний анъана ва қадриятларини қўпоришга қаратилган миссионерликнинг ҳар қандай кўринишига қарши тушунтириш ҳаракатларини олиб бориш, фаол курашувчанлик позициясини шакллантириш ҳар биримизнинг кундалик вазифамиз бўлиши шарт ва зарур. Шундагина озод ва обод Ватан, эркин, фаровон ҳаётни таъминлашга хизмат қилган бўламиз.
Навоий вилояти Учқудуқ тумани
"Қизилқум" жоме масжиди бош имом хатиби Турдиев А.
https://t.me/hazratnavoi_uz