Дил ҳикматингдан ҳаёт гулистон ,
Қўл қудратингдан ҳаммаёқ бўстон.(Мирзо Бедил)
Дарҳақиқат, Буюк адибимизнинг гўзал мисраларида олам -олам маъно мужассамдир. Ҳозирги пайтда Президентимиз Ш.М.Мирзиёевнинг халқ фаравонлиги, тинчлиги ва соғлиги йўлида олиб бораётган ишларидан халқимиз жуда хурсанд. Айниқса, маҳаллаларда амалга оширилаётган "Обод маҳалла, обод кўча, обод хонадон" дастури асосида амалга оширилаётган ишлар кўзни қувонтиради. Аллоҳ каломнинг Тавба сурасининг 108-оятида "Унда рокланишни хуш кўрадиган кишилар бор Аллоҳ еса покланувчиларни севар".Ибодатларда кийим, бадан, жой пок бўлиш шартлигини барчамиз биламиз. Аслида, фақатгина бадан, либос, макон покланибгина қолмай, пок эътиқод билан ният қилиш ҳам ибодатнинг талабларидандир. Зеро, ибодатлар холис Аллоҳ таоло учун бажарилади. Аллоҳ таоло эса покизаликни, тозаликни севади. Бу ҳақида Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадисларининг бирида шундай марҳамат қилганлар: "Албатта, Аллоҳ хушҳолдир, хушҳолликни севади, озодадир, озодаликни суяди, карамлидир, карамлини севади, сахийдир, сахийликни суяди.Бас ҳовлингизни озода тутинг!"
(Имом Термизий )
Яна бир ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад Соллалоҳу алайҳи васаллам "Поклик иймоннинг ярмидир"-дедилар.(Имом Муслим ривояти). Динимиз шахсий тозалик ва покликка қанча аҳамият берган бўлса, жамият атроф-муҳитни тоза сақлаш, сув ва ҳаво тозалигини сақлашни, ҳовли, уй-жойларни тоза тутиш соғликни муҳим омилларидан бири эканлиги барчамизга маълум. Бу ишларда жамиятнинг куч-қудрати, оиланинг гули бўлган аёлларнинг роли каттадир.Оиланинг тозалиги, сарамжон саришталиги аёлларга, қизларга боғлиқ.Шу ўринда ушбу мисраларини келтиришни жоиз деб билдим. Аёл номи қошида дунё,
Эҳтиром -ла этгайдир таъзим.
У ҳаётнинг рамзидир гўё,
У ҳаётдай мангу ва азим!
Мана шундай Эзгу амалларни амалга ошираётган аёлларимиз оиласи, фарзандлари бахтига соғ саломат бўлсинлар.Юртимизни янада гуллаб яшнашида жонбозлик қилаётган юртдошларимиз ҳамиша соғ-омон бўлсин, тинчлигимизга кўз тегмасин. Аллоҳ барчани паноҳида асрасин.
Навбаҳор тумани Сарой маҳалласи отинойиси Тоирова Маҳбуба