Поклик-гўзал фазилатдир!

27-07-2022, 01:14 admin Мақолалар 365

#Мақола

Поклик-гўзал фазилатдир!

Поклик ҳақида ҳадислар, китобларини ўқиган киши аввало “Поклик китоби”га кўзи тушади.Ҳар-бир мўъмин-мусулмон эркак ва аёл ўрганмоқчи бўлган биринчи дарси ҳам поклик дарсидир. Муъмин-мусулмонларнинг мурожаат қиладиган дастури Қуръони каримда Аллоҳ таоло покиза кишиларни мақтаган.”Бақара” сурасида: “Албатта Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади”, “Тавба” сурасида: “Унда покланишни севадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севадир”, шу каби оятларнинг барчаси тозаликка, озодаликка чорлайдиган илоҳий кўрсатмалардир.
Озодаликка риоя қилишда соғлиқни сақлашнинг муҳим омили сифатида Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васаллам ҳадисларида катта эътибор берганлар. Имом Муслим Абу Молик ал-Ашъарий розияллоҳа анҳудан ривоят қилинган ҳадисда: “Поклик иймоннинг ярмидир”, дейдилар.
Бугунги кунда жамиятининг асосий таркибий қисми ҳисобланган бебаҳо неъматдан кўпчилик бефарқдир. Бу — кишининг эстетик ва ахлоқий маданияти ва киши ўзини жамиятда қандай тутиши кераклигини белгилаб берадиган меъёрдир. Бу маданият тозалик, поклик, озодалик, орасталик, саранжом-саришталик атамаларини ўз ичига олади. Кишини комилликка элтадиган ушбу омилларни ҳар бир оқил халқ оммаси ичида кўрсата билиши зарурдир. Ана шундагина жамиятни гуллаб яшнашига, халқни фаравон ҳаётига, оилаларни тинч ва хотиржам яшашига ҳисса қўшган бўлади. Ободлик кўнгилдан бошланади дейдилар. Дарҳақиқат, кўнгил тоза, беғубор бўлса, у мудом озодалик, саранжомлик, тозалик ва кўркамликни истайди. Кўча ва боғлар, хиёбонлар, маданий-маиший бинолар, мактаб ва боғчалар, шифохоналар атрофлари, умуман, барча жамоатчилик масканларининг ободончилиги, кўркам бўлиб, гулзорларга айланиб бориши кимни қувонтирмайди, дейсиз?
Шу ўринда таъкидлаш лозимки, бизнинг ота-боболаримиз асрлар давомида озодалик, тозалик, саранжомлик ва ҳамжиҳатлик асосида ҳаёт кечирганлар. Қон-қонимизга сингиб кетган бу каби гўзал фазилатлар ҳали-ҳамон уйғоқ, ҳамон тирик ва улар ўз таъсирини кўрсатмоқда.
Аммо, бу гўзал фазилатлар ҳаммада ҳам бир хил эмас. Байрамлар арафасида шаҳару- қишлоқларимизда бир жону-бир тан бўлиб, ҳовли ва кўчаларни тартибга олиш, ораста, саранжом ҳолатга келтириш нақадар завқли. Ҳар йили катта байрамлар баҳонасида ҳашар йўли билан кўча куйлар тартибга солиниши рост, аммо бошқа пайтларда тартибга келтирилган йўлакларни ифлос ҳолатларда кўрасан киши. Бора-бора бу кўринишларга кўникиб бораётгандаймиз.
Мақсад сари борар экансиз, оёғингиз бўш пластик шиша,муз қаймоқ қоғозлари ва шу каби нарсаларга йўлиқмасдан иложи йўқ. Бу ишлар — катталарнинг ҳам, кичикларнинг ҳам ишидир. Ёш болалар баъзида йўлга ташлаётган ахлат-чиқинди ёмон иш эканлигини билмайдилар, ҳатто ўйламайдилар ҳам. Уларни оила даврасида ота-оналар, мактабларда устоз-мураббийлар яхши ишларга, озодаликка, саранжом-саришталикка, атрофни ораста сақлашга ўргатиш, нима яхши-ю нима ёмон эканлигини тушунтириб боришлари, мунтазам тарбиясига эътибор қаратмоқликлари лозимдир.
Ёш авлод тарбиясига эътибор бермоқлик, уларни баркамол бўлиб ўсишига, маҳаллага, юртга, ватанга муҳаббатли бўлиб улғайишига катта омилдир. Зеро, ёшлар юртнинг келажагидир, келажак тўғрисида ўйламаслик, қайғурмаслик келажакка бепарво бўлишдир. Жамиятнинг ҳар-бир кишиси шу жамиятнинг равнақи, гуллаб яшнаши учун жон куйдирмоғи лозимдир. Фарзандларимизни тозалик, поклик, озодалик, орасталикка ўргатишимиз лозим.

"Бўстон" МФЙ отинойиси Н.Нарзиева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш