Оила обод—юрт обод.
Оила...У шундай бир кучки, кичкина бир республика, кичик бир пойтахт.
Унинг ўз қироли, маликаси, фуқароси бор.
Ўз орзу, истаги, олдига қўйган мақсадлари бор.
Тартиби, қоидаси, йўналишлари бор.
Бу мақсад ва тартиб—интизом албатта Роббим ҳукмига мос келиши, қолаверса она Ватанимиз тинчлиги ва аҳиллиги, ютуқлари,интилишларига уйғун бўлиши оила қироли ва қироличасининг дастурининг бош режаларидир.
Оиланинг боши ва бўйни тўғри бўлса ҳаммаси рисоладагидек текис ва гўзал бўлади, иншааллох.
Ота—она салоҳиятли, дуоли, фарзандлар ориятли, ибодатли, муваффақиятли ва садоқатли, одобли бўлиб камолга етадилар.
.Аҳиллик ва тотувлик, ишонч ва умидларнинг мужассам дебочасидир.
Инсонлар ҳаётининг асосий кучи-қуввати, мадади, ягона умиди оиласи билан ободдир. Оила ҳақида мислсиз таърифлар, битикларни битсак, арзийди. Чунки ҳар биримизнинг ўз севимли оиламиз бор, оила аталмиш қўрғонларимиз мустаҳкам бўлсин.
Сўраймиз Роббимдан ҳар кун, ҳар онимизда ютуқлардан руҳланиб, камчиликларни бартараф этиб тинч юртда, тўқ Ватанда хотиржам яшайлик.
Азизлар, тилайман; ҳар бирингизни оилангиз завол топмасин, гуллаб яшнасин баракали умр, метин ирода, юксак салоҳият ва муваффақиятлар сизларники бўлсин.
Аллоҳим фазли, марҳамати ила имкониятлар эшигини барчамизга кенг очиб берсин, амин.
Юртимизни гуллаб яшнаши учун, ўғил—қизларимизни униб ўсиши учун, дуоларимиз ила, меҳнатларимиз ила яхшиликни тарғиб қилиб яшайлик.
Яхшиликни олам узра ёйиб яшайлик.
Олам тинч бўлсин, юртимизни тинчлигию хотиржамлигини кўз қорачиғидек асрайлик, қадрига етайлик бу кунларни.
Дуоларимизни Аллоҳим ижобат этсин, сўраганларимизни ато этсин.
"Гулистон" МФЙ отинойиси Самотова Хадича.