Поклик-имондандир.
Ислом динида поклик имондан ҳисобланади. Шунинг учун динимиз инсонларни доим яхшиликка ва покликка чорлайди. Чунки, қалбимиз пок бўлмаса ибодатларимиз қабул бўлмайди. Ибодатимиз қабул бўлиши учун қалбимиз, бутун танамиз, кийим-бошимиз ва ҳатто ибодат қиладиган жойимиз пок бўлиши зарур. Аллоҳ таоло ўз Каломида инсонларни покликка тарғиб қилиб, шундай марҳамат қилган: "... Унда покланишни хуш кўрадиган кишилар бор. Аллоҳ эса покланувчиларни севар" (Тавба, 108).
Аллоҳ таоло биз бандаларни тоза-озода юриш ва яшаш жойимизни пок тутишга ундаган. Ва шундай покиза бандаларини севишини таъкидлаган.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам умматларини покликка тарғиб қилиб, шундай марҳамат қилдилар: "Аллоҳ покдир, покликни севади. Тозадир, озодаликни севади... Демак, ҳовлиларингизни пок тутинглар"-дедилар" (Термизий ривояти). Ислом дини покликни севади. Доим яхшиликка чорлайди. Барча савобу яхшиликлар замирида поклик туради. Ҳар бир инсон ким бўлишидан қатъий назар ўзи турадиган ҳовли, ўзи ишлайдиган иш хонасини, доимий қатнаб турадиган йўлини тоза тутишга ҳаракат қилса, иншааллоҳ савобга эришади.
Ҳадисда: "... Ҳовлиларингизни пок тутинглар..." дея таъкидланди. Албатта, ҳовлини озода тутишда барча оила аъзолари бирдек масъулдирлар. Оила бошлиғи бўлмиш эркаклар аҳли аёлларини доим тозаликка чорлаб туришлари лозим деб ўйлайман. Аллоҳ таоло ўз Каломида инсонларни яхшиликка чорловчи оятларни нозил қилди ва шундай марҳамат қилди: "Албатта, Биз унга йўл кўрсатдик..." (Инсон, 3).
Аллоҳ таоло инсонларга кўрсатмаларини берди ва қайси йўлдан юришни ўз ихтиёрига ташлаб қўйди.
Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилди: "Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга итоат этингиз. Пайғамбарга ва ўзларингиздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!" (Нисо, 59). Қуйидаги оятдан билиниб турибдики, Аллоҳнинг амрига сўзсиз бўй синишимиз ва пайғамбаримиз суннатларига эргашишимиз лозимдир. Аллоҳ таоло ҳам пайғамбаримиз ҳам бизни покликка чорлашлари бежиз эмас. Покликда барака бор. Барака эса умрни узайтириб, ризқни кенгайтиради. Ризқимиз кенг бўлса дил хотиржам тортиб, яшашга бўлган умидимиз ошади. Қуйида берилган ҳадисда: "... ўзлариздан (бўлмиш) бошлиқларга итоат этингиз!" дейилди. Дарҳақиқат, ўзимиз яшаётган ёки ишлаётган жойимизда доим бошлиқларимиз тозаликка риоя қилишимиз лозимлигини таъкидлашади. Йўлларни атрофини ободонлаштириш ишларига ўз ҳиссамизни қўшишимиз учун ўзлари аввал жонбозлик кўрсатишади. Яхшилик йўлида бирлашиб, уларни қўллаб қувватлаш бизнинг бурчимиз. Ахир уйимизнинг пок бўлиши неъматларнинг зиёда бўлишидир. Чунки Аллоҳ таоло қароргоҳ қилиб берган неъматга шукрона қиляпмиз. Йўллар ободлиги ва маҳаллаларимизнинг ободлиги учун қўшган ҳиссамиз, шундай гўзал юртни макон қилиб берган Буюк зотдан рози бўлишимиздир. Юртимизнинг кундан-кунга чирой очиб гуллаб яшнашида қанчадан-қанча фидойи инсонларнинг меҳнати турибди. Улар муқаддас қадамжоларнинг обод бўлишида, йўлларнинг равон, текис бўлишида жоларини фидо қилиб юртимиз обод бўлишида хизмат қилмоқдалар. Аллоҳ улардан рози бўлсин ! Ҳар биримиз шундай савобли ишларни қилишда ўз ҳиссамизни қўшайлик. Зеро, шундай қилмоқлигимиз ўзимиз учун фойдадир. Шоядки, Аллоҳ солиҳ амалларимиз учун бизга раҳм қилса. Дарҳақиқат, Роббимизнинг раҳмати, бизлар жамлайдиган молу дунёдан яхшироқдир.
Ҳозирда обод юртимизни янада чирой очиши учун туманимизда кўплаб ислоҳотлар олиб борилмоқда. Турли хил кўчатлар экиб, ўзимиз истиқомат қиладиган ошиёнимизни гўзаллигига чирой қўшишда ўз ҳиссамизни қўшайлик. Бу каби савобли ишлар албатта эртага ўз самарасини беради иншааллоҳ !
Қизилтепа туман бош имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси Файзиева Мукаррам.