Ғийбат ва иккиюзламачилик.
Аллоҳ Таоло бандаларни ғийбатдан қайтариб Ҳужурот сура 12 оятда шундай марҳамат қилади:,, Эй мўминлар! Кўп гумон (лар) дан четланингиз! Чунки баъзи гумон (лар) гуноҳдир.( Ўзгалар айбини қидириб) жосуслик қилмангиз ва бирингиз бирингизни ғийбат қилмангиз!. Сизлардан бирор киши ўлган биродарининг гўштини ейишни хохлайдими?! Уни ёмон кўрасизку, ахир! Аллоҳдан қўрқингиз! Ғийбат гуноҳи кабира саналади. Ғийбат қилинаётган инсонда шу айб-нуқсонлар бўлса, ғийбат, бўлмаса унга нисбатан туҳмат қилинган ҳисобланади. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: ,, Ҳар бир мусулмоннинг қони , моли, иффати ва номуси бошқа мусулмон учун харомдир''. ,, Исро кечаси бир қавм танасидаги бир қисм гўштни кесиб, уни еб турганларида, уларнинг олдидан ўтиб қолдим. Шунда уларга Жаброил алайҳиссалом:,, Биродарларингизнинг гўштини еганингиздек, еяверинглар''-деб айтди. Мен ҳайратланиб: ,, Эй Жаброил, улар кимлар эди?- деб сўрадим. Жаброил : ,, Улар умматларингиз орасидаги ғийбатчилардир, деб айтди. Ғийбат қилган киши майдонга бир тўп қўйиб, ўнгу -сўлни замбарак ўқидан вайрон қилган кимсадек, ўзининг гўзал амалларини, савобларини ўнгу-сўлга совурган бўлади. Ким бир мусулмоннинг номига доғ тушуриш учун уни ғийбат қилса, қиёмат куни Аллоҳ уни жаҳаннам кўприги устида турғизади, токи қилган ғийбатини қайтиб олмагунча шу олов кўприк устида қолади. Ғийбатда уч офат бор.
1. Ғийбатчининг дуоси ижобат бўлмайди.
2. Қилган хайрли ишлари қабул этилмайди.
3.Ғийбатчининг устига, ғийбат қилинган одамларнинг ҳам гуноҳлари ортилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилганлар:,, Қиёмат куни инсонларнинг энг ёмони дунёда иккиюзламачи бўлганларидир. Улар бунга келиб бошқача сўзлайди, унга бориб бошқача гапиради. Ким дунёда шундай иккиюзламачи бўлса, қиёмат куни уни оловдан икки тили бўлади. Ҳаммага ҳар хил гапириб, бузғунчилик қилганлар жаннатга кирмайди''. Яратган Эгам пок Парвардигорим илоҳим барчаларимизни тил офатларидан, ширк ва куфрдан, ғийбат ва иккиюзламачи- чақимчи бўлиб қолишдан Ўзинг асра. Амин..
Навоий шаҳар Дўстлик МФЙ ва Олтин водий МФЙ отинойиси Ш. Ю. Сувонова.