Ғийбат – жирканч иллат
Ибн Ваҳб шундай деганлар: “Ҳар сафар бир инсонни ғийбат қилганимда нафсимга бир кун рўза тутишни юкладим. У менга осон туюлди. Кейин ҳар бир инсонни ғийбат қилганимда бир дирҳам садақа қилишни нафсимга юкладим. Натижада, бу менга оғир келди ва ғийбатни тарк қилди”. Ха, нафснинг ўта ёмон душман эканини ҳар доим ҳам англаб етавермаймиз. Демак, уни муолажа қилиш (ёмон иллатлардан халос қилиш) учун унга жазо тайинлаш фойда берар экан.
Ҳазрати Ойша розияллоҳу анҳо онамиз ҳикоя қиладилар: “Аллоҳ Расулига бир куни аёллари София ҳақида: “Софиянинг мана бу – мана бу камчиликлари ва бўйининг пастлиги Сизга уни севмаслигингиз учун етарли”, дедим. Расулуллоҳ шундай жавоб қилдилар: - Шундай ёмон сўз айтдингки, у сўзнинг гуноҳи денгизга отилса, бутун денгизни булғатар ва бадбўй қилар эди”. (Абу Довуд ва Термизий ривоят қилишган).
Аллоҳ таоло, ўзининг Қуръонида ғийбатнинг ёмонлиги ҳақида кескин айтиб, ғийбат қилганни ўликнинг этини еганга ўхшатгандир. - Эй мўминлар, кўп гумонлардан четланинглар! Чунки айрим гумонлар гуноҳдир! Бир-бирингизнинг айбларингизни кавлаштирманг ва айримларингиз ҳам айримларни ғийбат қилмасин! Сизлардан бирон киши ўзининг ўлган биродарларининг гўштини ейишни яхши кўрурми?! (Бас, гуноҳи бунданда ортиқ бўлган ғийбатни ҳам ёмон кўрингиз!) Аллоҳдан қўрқингиз! Албатта, Аллоҳ тавбаларни қабул қилгувчи, меҳрибондир. (Ҳужурот сураси, 12-оят.)
Аллоҳ Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам буюрадиларки: - Ҳар бир мусулмонниг қони, моли, иффати ва номуси бошқа мусулмон учун ҳаромдир. – Ғийбатдан сақланинг! Ғийбат зинодан ҳам ёмондир. Зеро, киши зино қилиб, охири тавба қилса, Аллоҳ афв этиши мумкин. Ҳолбуки, ғийбат қилганни тўғридан-тўғри кечириши қийин. Фақат ғийбат қилинган киши кечиргандан кейингина афв этиши мумкин.
Ғийбат қилган одам ғийбати туфайли ғийбат қилинган одамга қарамдир. Авваламбор, Аллоҳнинг ҳақидан қутилиш учун тавба қилиши, кейин яна ғийбат қилинган кишининг ҳақидан ҳам қутилиш учун ундан розилик тилаши вожибдир.
Шайх Али Тантовий роҳимаҳуллоҳ: “Агар ғийбат ва чақимчиликдан халос бўлсанг, қабр азобининг учдан икки қисмидан халос бўлибсан”, - деганлар.
“Ғийбат ўзи нима”китобида шундай дейилган: Бизда одамлар фақат намоз, рўза каби зоҳирий ибодатларни адо этишни тақво деб ўйлашади. Намозни кўп ўқийдиган, кўп дуо қиладиган, кўп рўза тутадиган ёки кўп садақа берадиган киши кун бўйи ғийбат қилиш билан овора бўлса ҳам, “Бу одам жуда тақволи, обид киши экан”, дейишади.
Лекин кўринишда ибодатни кам қиладиган, аммо ғийбат ва шу каби гуноҳлардан ўзини эҳтиёт қиладиган кишини эса тақволи санашмайди, чунки одамларнинг назарида ғийбатнинг ҳеч аҳамияти қолмади. Ҳадис. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ғийбат қилиш мусулмон ҳолатдаги ўттизта зинодан оғирроқдир”.
Аллоҳ таолодан бизларни нафсимиз ёвузлиги ва амалларимиз ёмонлигидан сақлашини сўраймиз. Албатта, У саховатли, марҳаматли, мағфиратли ва раҳмли Зотдир.
Манбалардан фойдаланилди.
Зарафшон шаҳар “Геолог” ва “Баҳор”МФЙ отинойиси Х.Худжиярова.