Дуо нажот калити.
Дуо ибодатлар мағзидир. Аллоҳ билан банда орасини дуо боғлайди. Дуо инсонларнинг қон-қонига сингиб кетган. Эътибор берганмисиз, бошига ташвиш тушган одам биров ургатмаса ҳам ўз-ўзидан Аллоҳга илтижо қилади, оғирини енгил қилишни ўтиниб сўрайди. Мана шу ҳолатда дуо қилиш инсонни асл фитратига хос эканини кўрсатади. Инсон ҳаётда турли синовларга дуч келади. Шундай пайтда дуо қилишдан ўзга чора тополмайди. Мушкул вазиятда қолган одам қўлини самога кўтариб Аллоҳга, юкинса, қалби таскин топади. Шунинг учун бўлса керак, Аллоҳ таола Қуръони каримда бандаларини дуо қилишга буюрган: "(Эй инсонлар) Парвардигорингиз:" Менга дуо илтижо қилинглар) Мен сизлар ( қилган дуоларингизни) мустажоб қиламан, Албатта менга ибодат қилишдан кибр қилганлар яқинда бўйниларини эгган ҳолларида жаҳаннамга кирадилар, " деди"( Ғофир сураси, 60 оят). Дуо кўплаб касалликларга даводир. Инсон юрак дардини энг яқин дўстига айтса, қайғусини сал бўлсаям унитади, оғир маънавий юкдан холос бўлади. Ибн Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилишича, Росулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: "Албатта дуо тушган-тушмаган нарсаларда фойда беради. Шундай экан, Аллоҳнинг бандалари сизнинг ўзингизгагина дуо қилишни лозим тўтинглар", деганлар. Банда бошига мусибат тушганда дуо сабабидан Аллоҳ, уша кулфатни аритади ёки енгиллатади. Шунингдек, банда келажакда бошига тушиши мумкин бўлган мусибатлардан ҳам дуо ёрдамида сақланади. Руҳиятшунослар таъкитлашича, бирор дардини сабабини яқин дўстига айтиш билан кўплаб руҳий касалликларни тўзатса бўлади. Дардини бировга айтмай ичига ютиб юрса, касаллик баттар зўрайиб кетади. Агар инсон қалбидаги дардини Аллоҳга айтса ундан ёрдам сўраса дили ором олади елкасини тоғдек босиб турган ғам-ғуссалар сал бўлсаям арийди, Чунки киши қалбидаги имони:" Аллоҳ сен билан бирга, ундан бирон нарса сўрасанг, алббатда беради, бошингга тушган мусибатларни ҳам аритади" деб тасалли бериб туради.
Хатирчи тумани "Қўшчинор" мфй отинойиси Пардаева Санобар.