Қизлар - оталарига жаннат василаси! Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан фарзандлар тарбияси масалаларида гўзал ўрнаклар бор бўлиб, уларга умрининг барча ёшига тўғри келадиган маъноли ,чиройли исм қўймоқликлари, ҳалол насиба билан таомлантирмоқликлари, мусулмончилик одоби билан фарзандларга насиҳат қилмоқликлари, ҳуснихулқликда ота- она ўзлари ўрнак бўлмоқликлари, қизлар тарбиясига аҳамиятли бўлиш масъулияти тўғрисида ҳадислар мавжуддир. Пайғамбар алайҳиссалом гўзал ахлоқи билан оталарини жаннатга лойиқ этадиган қизлари бўлишлиги учун эркак умматларига дини- диёнатли солиҳа аёлларга уйланишларини тавсия этганлар.Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам :“ Аёлларнинг энг яхшиси, унга қарасанг, хурсанд қиладигани,бирор бир иш буюрсанг итоат этадигани, йўқлигингда молингни ва ўзини асраганидир”- деб марҳамат қилганлар. Чунки солиҳа аёлларда : дин ва гўзал хулқ соҳибаси,эрига итоатлилик, эрининг мол- мулкини сақловчи, яхшилик йўлида эрига кўмаклашувчи, фарзандларини ахлоқли қилиб тарбиялашдек бешта хусусият мавжуд бўлиб, шундай оналар оталарига жаннат йўлини яқин қилиб берувчи қизларни тарбиялайдилар. Қизларнинг гўзал ахлоқли , жамиятга фойда келтирувчи шахс сифатида камолга етишида Аллоҳ таоло отага ниҳоятда улкан ажрли яъни жаннат вожиб бўладиган вазифа топширган . Расулиакрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан Ойша розияллоҳу анҳо ривоят қилган ҳадисда,Ойша розиллоҳу анҳу Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар:“Ё Аллоҳнинг расули учта қизи бор одамга нима бўлади?”- деб сўрадилар. “Учта қизи бор одамга жаннат вожиб бўлади”- дедилар.” “Иккита қизи бўлсачи” – дедилар. “Иккита бўлса ҳам” – дедилар. “Битта қизи бўлсачи ”- дедилар.“Битта қизи бўлса ҳам”- дедилар. “Қизи бўлмасачи?” – дедилар. “Қизи бўлмаса, мен борманку”- дедилар. Оталарга жаннат вожиб бўлишлиги учун қиз фарзандларга яхши тарбия бериш, уларга илм бериш, тенгги топилганда жойини топиб турмушга чиқариш, кейин уларга яхшилик қилишда бардавом бўлиш жаннатга кирмоқлик йўлини суннатга мувофиқ танлашдир. Бу ҳақда Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан ворид бўлган ҳадисда :“ Кимки уч қизни ўстириб, тарбиялаб ва турмушга чиқариб ҳамда яхшилик қилишни тўхтатмаса, ул жаннатийдир”-дейилган.
Қиз фарзандга вояга етиши давомида тарбия бермоқликда назокат ва меҳр билан ёндашилади. Оилада ўғил ва қиз фарзандларга ҳадя улашмоқликда оталар ҳадялар бермоқликни қиз фарзандларидан бошламоқликлари, қизларга ниҳоятда меҳр- мурувват кўрсатмоқликлари лозим.Манбаларда ёзилишича Пайғамбар алайҳиссалом қизлари Фотима розияллоҳу анҳони ўринларидан туриб кутиб олар эканлар. Қизлари Фотима онамизни кўргани куёви ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг хонадонларига борсалар ичкаридан изн бўлмагунича кирмас эканлар. Ҳақиқий мусулмон ота қизининг умр йўлдошини эҳтиром этиши ҳам қизига қилаётган яхшилигидир. Ҳадислардан хулоса шуки мусулмон эркак уйланаётганда диёнатли, тарбияли солиҳа қизни ўзига умр йўлдоши қилиб танлаши қиз фарзандларини эса суннатга мувофиқ тарбиялаб уларни ўзига жаннат вожиб бўлмоқлиги учун васила қилмоқлиги экан. Илоҳо ҳар бир қиз ўз отасига жаннат василаси бўлсин!
Навбаҳор тумани бош имом хатибнинг хотин- қизлар бўйича ёрдамчиси С.Хушматова .