"Оналар ўгити".
Аёл - Аллоҳнинг бетакрор мўжизси. Йил фасллари 4 та бўлса, аёлнинг эса минг битта фасли бордир.
Аёл - сеҳр бармоқлари шундай югурсаки, кераксиз кийимлар чаман шаклида кўрпа ёстиққа айланади. Уйга бир кириб чиқса ифор таралиб баҳор шабадаси уфуради. У бир жилмайса, фарзанди қувочи оламга татийди. Отангни зардаси сўнади, барча ишлар юришиб кетади. Ипакданми пўлатданми бино қилмиш табиат. Аёл бугун ипак каби мулойим, эртага олов, унинг вужудини ёндиради ҳаёт ташвишлари, қарангки пўлатдан - да мустаҳкам она сиймоси. Иштиёқи изланувчан, ҳаёт учун талпинади. Гоҳида эркаклар аёлларни кийимга ўч тиллапараст, дейдилар. Асло ундай эмас ! Сиз аёлингизни тилло тахтга ўтқазиб, тиллодан либос кийдиринг. Сен учун юз йилга етадиган мол ғамлаб қўйдим денг. Аммо эрингни биров билан кўрдим деб кўринг- а, мол дунё аёл учун хас чўпчалик қизиқтирмайди, чунки аёлга энг чиройли бахт, муҳаббат ва фарзандир. Бу ёруғ дунёда ҳеч бир ғозот аёлнинг она бўлиши дақиқасидагидай оғир кечмайди. Фарзанд дунёга келар экан, аёл ўз этининг оғриқлари, суяклар қирсилаётгандек холатини билиб туради. Бу дунё билан у дунёнинг ораси қилчалик тарзда дунёга келтиради. Она бўлдик. Оналик андишаси дунёда ҳамма нарсадан устунки бу кўнгиллар неларни истамайди барчасидан устун оналик бахтини мақсад айлайди. Болаларининг етук инсон бўлиш орзуси ила умид билан яшайди. Баъзида аёлидан ажраган оталар ҳаётда ғарибдек ўзларини ҳис этади. Гуёки аёлсиз уй дўзах улар учун. Эркак минг бой бўлсин у ғарибдир. Гуёки у олим машҳур бўлсин, барибир ғарибдир. Кўзлари ёшларини аста - секин артиб, ўз ҳасратларинии сўзлайди. "Эй биродар, турмушим беками кўст, фарзандлар солиҳ емак - ичмак муҳайё фақат, дермушки бош чайқаб шифтга ишора қилармиш, чироқни ва тўрт девор юрагимни қисади. Чунки Аллоҳ эркак зотини мард аммо мўрт яратганда, оналар эса бир қўли билан дунёни, бир қўли билан бешикни тебратган мукаррам улуғ зотлардир .
Хатирчи тумани "Чечакота" мфй отинойиси Умирзоқова Замира.