“ Аёл - яратганнинг мўжизаси “
Дунёнинг кўзгуси тиргаги –аёл
Заминнинг кудрати билаги - аёл
Ҳаётнинг томири юраги - аёл
Аёл бор эканки , бордир келажак.
Аёл- дунёнинг энг ҳокисор энг мукаддас зоти. Аёл яратганнинг марҳамати ила буюк яратувчанлик хислатига эга. Мамлакатимизнинг барча корхона идораларини, ишлаб чиқариш тармоқлари самарадорлигини оширишда ўзининг ҳалол ва камторона меҳнати билан ҳисса қўшмокда. Оқила-ю фозила оиласини ётлаб яна нур ва зиё улашгани вақт топган муаллима ва мураббий олима ва санъаткор соғувчи ва тикувчи, пахтакор ва чорвадор аёллар...
Мустақиллик ҳавосидан кўнгли чоғ, кўкси тоғ бўлган, катта-катта корхона ва фирмаларни ташкил этиб, ишбилармонлигини кўз-кўз қилаётган, эл фаровонлигига ҳисса қўшаётган тадбиркор аёллар...
Меҳрибон ва мунис оналар. Инсониятнинг ярмини аёллар ташкил қилади.
Дунёдаги жамики гўзалликлар аёлга бўлган муҳаббат туфайли яратилган, деб бежиз айтилмаган. Пайғамбаримиз (с.а.в.) “Агар ер юзида сажда қилиниши жоиз зот бор бўлса, агар Аллоҳ шуни жоиз деб билса, мен бундай эҳтиромга фақат Оналарнигина лойиқ деб билардим” , деганлар.
Пайғамбаримиз(с.а.в) яна бир ҳадисларида: “Аёлингизни асранг. Сизларнинг яхшиларингиз ўз аҳли аёлларига хушмуомалада бўлганларингиздир” дейилган.
Тарихнинг юзлаб-минглаб алломалари, шоиру давронлари барча даҳолари аёлнинг ҳаётда тутган ўрнини таърифу тавсиф этиб тугата олмаганлар ва тугатиб бўлмайди ҳам.
Шоир Азим Суюн аёллар ҳақида шундай ёзади:
Яхши аёл – уй бўстони, ёмон аёл зимистони,
Яхши аёл – уй султони, ёмон аёл – дил хуфтони,
Аёлга бағишланган шеърлар шоирларимиз ижодида кўп учрайди.
Шоира Маҳбубахон Раҳимжонова аёл ҳақида шундай ёзади:
Мен аёлман – назокат рамзи, латофатли бўлмоғим керак,
Иффат, хаё, одоб бобида фасоҳатли бўлмоғим керак,
Мен аёлман – саҳоват рамзи, меҳри дарё бўлмоғим керак,
Фарзандлару яқинларимга нурли маёқ бўлмоғим керак.
Мен завжаман вафодоримга садоқатли бўлмоғим керак.
Меҳрибонлик ва дилдорликда ўзим якто бўлмоғим керак,
Мен ҳаёлман теграмга доим хушбўй ифор сочмоғим керак.
Гул, чечакка буркаб оламни, дилларга завқ бермоғим керак.
Табиатда битта мукаммал мўжиза бор, у аёлдир.
Аёл- тириклик ҳикмати, аёл гўзаллик тимсоли, аёл – ҳаёт бардавомлиги, аёл борки, йўлимиз узун, ҳаётимиз қувончи, энг асосийси, у мўтабар зот –Она!
Биз ким бўлмайлик, онага фврзанд, дилбандмиз. Улуғланаётган Аллоҳнинг неъматлари Ватан, тил, табиат, тупроқ кабилар Она сўзи билан бирга қўшиб айтилади. Ўзбек аёллари сезгир, зукко, билимли, ҳаёли, иболи, жасоратлидир. Аллоҳ аёлларимизга беназир қалб, битмас туганмас ғайрат- шижоат, қуёш янглиғ ўтли ҳароратли меҳр- муҳаббат ато этган.
Аллоҳ оналаримиз, опа-сингилларимизни ўз паноҳида асрасин.
Навбаҳор тумани отинойиси:Жумаева Сиддиқа.