Ёшларни эътиборини илм-маърифатга қаратиш.

28-01-2024, 19:16 admin Мақолалар 180

Ёшларни эътиборини илм-маърифатга қаратиш.

Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиш лозим. Дунёвий, диний илму-фанларни қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиб, ўқиб-ўрганиб, олий маълумотли мутахассис бўлган киши ўзи, оиласи, яқинлари, халқи ва ватани учун манфаат келтирадиган инсон хисобланади. Фарзандларни кўча-кўйда беҳуда тентираб, ножўя ҳаракатлар қилиб, ахлоқсиз бўлиб қолишидан асраб, уларни ўқиш-таълимдан бўш вақтларни тўғри тақсимлаш эътибор қаратиш ўта муҳим. Ислом таълимотида ёш авлоднинг жисмоман соғлом ва бақувват бўлиб ўсишига жиддий аҳамият берилган. Мамлакатимизда ёшларни, ўсмирларни соғлом ўсиб-улғайиши, илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча имкониятлар мавжуд. Жумладан:"Камолот" ёшлар ижтимоий ҳаракати,"Меҳр нури" , "Соғлом авлод учун", "Болалар","Сен ёлғиз эмассан","Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш" "Меҳр-шавқат ва саломатлик", "Мактаб таълими" каби жамғармалар фаолият юритмоқда.
Тарбияда илм-маърифатни муҳим аҳамияти ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар :"Бешикдан қабргача илм изла" ва яна :"Илм Хитойда бўлса ҳам уни излаб топиб эгаллангиз. Зеро илмни талаб қилиш ҳар бир муслмонга фарздир".
Ёшларимизни илму-ҳунар ўрганиш билан бирга ахлоқ ва одоб фазилатларини ҳам мукаммал эгаллашларини таъминлашимиз зарур.Илоҳим келажагимиз бўлган ўғил-қизларимиз, невараларимиз салоҳиятли илм-маърифатли, иймон-инсофли бўлишсин. Ўзларини ҳам, ўзгаларни ҳам қадрини биладиган маънавияти юксак, солиҳ-солиҳалар бўлиб кўзимизни, қалбимизни қувонтиришсин .Амин.


Навоий шаҳар "Орзу" ва "Тараққиёт" М/Ф/Й отинойиси Г.Усмонова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш