Ёшларни эътиборини илм-маърифатга қаратиш.
Фарзандларни ёшлик чоғларидан бошлаб илму маърифатга қизиқтириб, ўргатиш лозим. Дунёвий, диний илму фанларни қайси соҳасига бўлса ҳам қизиқиб, ўқиб-ўрганиб, олий маълумотли мутахасис бўлган киши ўзи, оиласи, яқинлари, халқи ва ватани учун манфаат келтирадиган инсон ҳисобланади. Фарзандларни кўча -кўйда беҳуда тентираб, ножўя ҳаракатлар қилиб, аҳлоқсиз бўлиб қолишидан асраб, уларни ўқиш-таълимдан бўш вақтларини тўғри тақсимлашга эътибор қаратиш ўта муҳим. Ислом таълимотида ёш авлоднинг жисмонан соғлом ва бақувват бўлиб ўсишига жиддий аҳамият берилган. Мамлакатимизда ёшларни, ўсмирларни соғлом ўсиб -улғайиши, илм олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча имкониятлар мавжуд. Жумладан :,, Камолот "ёшлар ижтимоий ҳаракати, ,,Меҳр нури",
,,Соғлом авлод учун ", ,, Болалар ",
,, Сен ёлғиз эмассан",
,,Ўзбекистон болалар спортини ривожлантириш", ,,Меҳр-шафқат ва саломатлик", ,,Мактаб таълими" каби жамғармалар фаолият юритмоқда. Тарбияда илм маърифатни муҳим аҳамияти ҳақида Пайғамбаримиз алайҳиссалом шундай марҳамат қилганлар :,, Бешикдан қабргача илм изла " ва яна :,, Илм Хитойда бўлса ҳам, уни излаб топиб, эгаллангиз. Зеро илмни талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир ". Илм фарзи айн ва фарзи кифояга бўлинади. Фарзи айн -ҳар бир киши ўрганиши шарт бўлган илмлар, яъни шариат илми. Аллоҳнинг буйруқлари ва қайтариқлари. Фарзи кифоя - бир гуруҳ кишиларнинг ўрганиши билан, бошқалардан соқит бўладиган илмлар. Яъни инсонларни жисми соғлом бўлишига ёрдам берадиган тиб илми , ҳисоб илми, мерос ва васиятларни тақсимлаш борасидаги илмлар . Бу илмларни маълум тоифа инсонлар мукаммал ўрганишса, барча инсонларга кифоя қилади. Баъзи илмларни ўрганиш мубоҳ. Шеърият ва тарих илмларини ўрганишга монелик йўқ. Лекин сеҳр-жоду , кўзбойлаш, гипноз, башоратгўйлик кабиларни ўрганиш, шуғулланиш, номақбулдир. Луқмону ҳаким ўғлига шундай насиҳат қилган экан :,, Эй ўғлим, олимлар билан ўтир, улар орасига кир, чунки Аллоҳ ерни осмон суви билан тирилтирганидек, қалбларни ҳам илм -маърифат нури билан тирилтиради ". Инсон овқат ва сувсиз қолса ўлганидек, қалб ҳам илм -маърифатсиз қолса ўлади. Ёшларимизни илму -ҳунар ўрганиш билан бирга аҳлоқ ва одоб фазилатларини ҳам мукаммал эгаллашларини таъминлашимиз зарур.
Алҳамдулиллаҳ ҳар бир оилада икки уч ва кўпроқ фарзанд улғаймоқда. Илоҳим келажагимиз бўлган ўғил-қизларимиз, невараларимиз салоҳиятли, илм -маърифатли, имон -инсофли, бўлишсин. Ўзларини ҳам ўзгаларни ҳам қадрини биладиган маънавияти юксак, солиҳ -солиҳалар бўлиб кўзимизни, қалбимизни қувонтиришсин. Амин...
Навоий шаҳар бош отинойиси Ч. Бурханова.