Хайр- саҳоват -инсон зийнати.
Яхшилик, хайр-саховат, меҳр-оқибат, силаи раҳм каби улуғ фазилатлар доимо инсонга зийнат бӯлиб келган.Бундай олижаноб хислатларни ӯзида мужассам эта олган инсонгина эл-юртнинг оғирини енгил қила оладиган фазилатли шахс хисобланади. Худди шундай фазилатлар халқимизнинг азалий қадриятига айланиб ота-боболаримиз, момоларимиз ва дилбар аёлларимизнинг жасорати, ҳикмати иймон - эътиқоди ҳамда ҳаёсида ӯз аксини топган. Ислом динини асосий манбалари - Қуръони карим ва ҳадисларда кӯп бора таъкидланган.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда "Эхсон яхшиликнинг мукофати фақат эҳсон эзгулик бўлажак" ( Раҳмон сураси 60.оят), деб ӯзгаларга яхшилик қилувчиларга дунё ва охиратда улкан мукофати борлигини маълум қилган. Қурбон ва Рамозон ҳайтларида, Мустақиллик куни ва Наврўз каби айёмларида хайри саҳоват халқмизнинг азалий қадриятига айланган.
Айниқса Жонажон Юртимизни ҳар- бир гўшасида ҳар қачон саҳоватпеша одамлар эл назарида азиз бӯлиб қолаверади.
Маҳалламиздаги кам таъминланган оилалар, имконияти чекланган болалар , ёлғиз қариялар ҳар доим яхшиларни ширин сўзларию мадади билан илҳом олади.Ва шу савобли ишларни ёшларга ӯргатиш ва кўниктириб боришда биз ҳам ӯз ёрдамимизни аямаймиз. Тарғибот ташвиқот ишлари билан бандмиз. Зеро, бирники мингга мингники туманга хикматини амалий исботини кӯриб турибмиз. Яхшилар кӯпайсин иншааллоҳ.
Хатирчи тумани "Деҳқонобод" мфй отинойиси
Асомова Шохиста