“Уйга кириш ва чиқиш одобларини ўрганамиз".

26-01-2024, 17:54 admin Мақолалар 192

“Уйга кириш ва чиқиш одобларини ўрганамиз".
Инсон яшар экан, албатта яшаш учун керак бўладиган барча одобларга риоя қилиб яшаши керак. Шулардан бири “Уйга кириб - чиқиш одоблари тўғрисида. Агарда инсон мана шу қоидаларга риоя қилса албатта у кўп хайрият ва яхшиликларга эришади. Инсон бу борада одобларни кундалик одатига айлантириши керак. Бугунги мавзумизда шу одоблар тўғрисида ўрганамиз.
“Уйга кириш одоблари”
- Дарвозани тақиллатиш ёки қўнғироқ чалишда қўполлик қилмаслик, бу борада киши дарвозани оҳистагина тақиллатиши ва қўпол ҳаракат қилмаслиги керак. Қўнғироқни эса қисқагина чалиш керак бўлади. Қўнғироқни кетма кет чалиш уй аҳлига нисбатан беодоблик бўлади ёки бўлмаса уй аҳлиларининг қалбига қўрқув ва ҳадик солиб қўйиши мумкин.
- Аҳли оиласига келганини билдириб қўйиш, уйга кириб келган инсон тамоқ қирибми ёки қаттиқроқ қадам босибми, келганини албатта хонадон аҳлига билдириб қўйишлиги лозим. Бу борада имом Аҳмад Раҳматуллоҳи алайҳ "Уйга кирган киши тамоғини қириши ёки ковушини тақиллатиши мустаҳабдир"-деганлар.
- Ўнг оёқ билан кириш, яъни уйга ўнг оёқ билан кириш мустаҳаб амал ҳисобланади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам "Ўнг томондан бошлаш мустаҳаб амалдир"-деганлар.
- Уйга кириш пайтида Аллоҳ таолони зикр этиш. Хонадонга кирадиган инсон Аллоҳ таолони зикр қилиб кирса жуда кўп яхшиликларга эришишлиги тўғрисида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам хабар берганлар. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Агар бир киши уйига кирса, Аллоҳим мен сендан кириладиган жойнинг яхшисини ва чиқиладиган жойнинг яхшисини сўрайман, Аллоҳнинг номи билан кирдик ва Аллоҳнинг номи билан чиқдик, ҳамда Роббимиз Аллоҳга таваккул қилдик десин, сўнгра аҳлига салом берсин"-дедилар.(Абу Довуд ривояти).
- Уй аҳлига салом бериб кириш. Юқоридаги хадисда кўриниб турибдики, демак уйга кирувчи инсон аҳлига салом бериб киришлиги лозим. Яъни шундай қилинса, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг кўрсатмаларига амал қилган бўлади. Шунингдек инсон суннатга амал қилганлиги учун тинчлик, хотиржамлик, ўзаро меҳр муҳаббат сингари кўплаб яхшиликларга эришади.
- Мисвок ишлатиш. Уйга киргандан сўнг дастлаб мисвок ишлатиш ёки тиш чўткаси ёрдамида тишни тозалаш ҳам уйга киришнинг ўзига хос одобларидан саналади. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан гўзал суннатлар қолган. Ойша розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади; “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон уйга кирсалар дастлаб мисвок ишлатар эдилар”(Муслим ривояти). Ушбу одобга риоя қилиш аҳли аёлига ихтиром кўрсатган ва унинг учун зийнатланган хисобланади.
- Икки ракат намоз ўқиш. Инсон йўлга чиқиб қайтиб келгандан сўнг икки ракат намоз ўқиб олиши мандуб амал ҳисобланади. Бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тавсияларидир. Абу Хурайро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам "Агар манзилингга кирсанг икки ракат намоз ўқигин. Улар сени ичкаридаги ёмонликлардан тўсади”- дедилар.(Баззор ривоят қилган хадисда).
Энди эса “Уйдан чиқиш одоблари”- тўғрисида.
Инсон ҳаётида уйдан чиқиш одобларига риоя қиладиган бўлса албатта бу борада ҳам кўпдан кўп яхшиликлар эришади.
- Уйдан чиқишдан олдин икки ракат намоз ўқиб олиши бу мандуб яъни яхши амаллардан хисобланади. Демак бу орада бу амалларни қилишлик жуда кўп ҳикматларга эришишликка сабаб бўлади.
- Ҳадисларда баён қилинган дуоларни ўқиб чиқишлик. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам уйларидан чиқишдан олдин қуйидаги дуоларни ўқиганлар. “Аллоҳим номи билан Аллоҳга таваккул қилдим, Аллоҳим биз сендан тойилиб кетишимиздан ёки адашиб кетишимиздан ёки зулум қилиб қўйишимиздан ёки зулумга учраб қолишимиздан ёки жоҳиллик қилиб қўйишимиздан ёки бизга жоҳиллик қилинишидан паноҳ сўраймиз"-деганлар.
- Уйдан чиқиш дуосини ўқишда осмонга қараш. Инсон уйдан чиқаётган пайтда осмонга қараб ҳадиси шарифларда зикр қилинган дуоларни ўқиса суннатга амал қилган бўлади. Бу ҳам албатта суннатга амал қилгани учун ҳаётида ва кун давомида кўпдан кўп яхшиликларга юз тутишлиги мумкин бўлади.

Навоий вилояти вакилининг
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш