“Ҳадя одоблари” - тўғрисида ўрганамиз

9-08-2022, 11:31 admin Мақолалар 336

“Ҳадя одоблари” - тўғрисида ўрганамиз
Ҳадиси шарифларда “Бир бирларингизга ҳадя улашиб туринглар”- деб марҳамат қилинади. Аввалам бор “хадя” сўзини лўғавий маъносига келадиган бўлсак, бир молни ўзгага ихтиром кўрсатиб мулк қилиб бериш “ ҳадя” дейилади. Бу амал орқали инсонлар ўртасида меҳир-оқибат мустаҳкамланиб, дўстлик ришталари боғланади. Бу борада Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи васаллам) кишилар орасида ҳадя улашишга тарғиб қилганлар. Шу билан бирга барча амаллар қатори бу борада ўзига хос одоблар ҳам мавжуд, келинг бугун шу борада ўзига хос одобларни ўрганамиз.
- Ҳадя беришда эзгу ният қилиш. Яъни бир инсонни шод этишни кўнглидан ўтқазиб, ният қилиши керак, албатта амаллар ниятларга боғлиқдир
- Ҳадяни қавму қариндош ва қўни-қўшнилардан бошламоқ керак, шундай қилинса қариндошлар ўртасида меҳир оқибат, силаи раҳим кучайишига олиб келади, ҳадяни ён қўшнилардан бошламоқ керак
- Шубҳали ёки ҳаром ўринларда ҳадя бериш ва олишдан сақланиш керак. Чунки бунда берилган ҳадя пора бўлиб қолиши мумкин, шу билан бирга мансабдор шахслар ҳам қўл остидаги ходимлардан ҳадя қабул қилишдан сақланиши керак
- Ҳеч бир ҳадяни арзимас деб ҳисобламаслик керак. Бунда берувчи ва олувчи ҳам ҳадяни кам санамаслиги керак, агар шундай қилинса ҳадялашиш табора камайиб кетади
- Берилган ҳадяни қайтармаслик. Ҳадяни қайтармаслик дўстлик ва ҳурматлаш рамзи бўлиб ҳисобланади, уни қайтариш берувчини камситиш, менсимаслик каби маъноларни англади
- Ҳадя берувчини тақдирлаш. Ҳадя берувчига ташаккур айтиб уни мукофотлаш суннат амаллардан ҳисобланади. Бу борада Ойша онамиз (розияллоҳу анҳодан) ривоят қилинади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи васаллам) ҳадяни қабул қилар эдилар ва уни муносиб тақдирлар эдилар”-дедилар (Теризий ривояти)
- Амалдор кишининг ҳадя олишдан сақланиши. Бу борада олинган ҳадя порадек бўлиб қолиши ёки бирор мақсадни кўзлаб берилаётган бўлиши мумкин
- Ҳадяни муносиб вақтда беришга ҳаракат қилиш. Улуғ кунларда. Айниқса ҳайит байрамлари арафасида ҳадя бериш кўзланган мақсадни янада зиёда қилади. Ҳадя улашишни аввал ота–она, устоз каби улуғ зотлардан бошлашлик мақбул амаллардан ҳисобланади
- Муносиб ҳадя танлаш. Ҳадяга муносибини танлаб билиш ҳам ҳадянинг муҳим одобларидан биридир, чунки ҳадя қилинадиган буюм кишининг табиатига, ҳолатига ва дидига қараб танланади, айтайлик китоб, кийим, мол ва ҳоказолар
- Ҳадяни миннат қилмаслик. Бу одоб вожиб амаллардан бўлиб, миллат қилишлик ҳадяни савобини йўққа чиқаради. Савоб олиш садақа амалларига берилсада, ниятларга қараб ҳадя берувчиларга ҳам таълуқли бўлиб ҳисобланади.
Мана азизлар бугунги мавзумиз орқали ҳадя бериш одоблари ҳақида тўлиқ тушунчага эга бўлдик, Аллоҳим олган илмимизни манфаатли қилиб, ўрганган илмига амал қиладиган бандаларидан қилсин.


ЎМИ Навоий вилояти вакили бош имом хатиби
хотин қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У. Холова


скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш