Сафар одобларини ўрганамиз.
Инсон ҳаётида одоб ва маданият асосий нарса хисобланади. У билан хулқ гўзал, амал зийнатли бўлади ва шу билан биргаликда сафар одоби борасида ҳам кераклича одобга амал қилинади. Киши сафар одобларига амал қиладиган бўлса, сафар машаққатларини осон енгиб ўтади, кўзлаган мақсадига осон эришади. “Сафар” сўзи араб тилидан олинган бўлиб, у “кўчиш” деган маънони англатади. Сафар қилиш эса бирор кишининг ўз яшаб турган манзилидан чиқиб бошқа жойларга бориш ниятида йўлга чиқишидир. Инсон сафар пайтида ўз илмини зиёда қилади, ўзидаги сабр-қаноатни синовдан ўтказади, инсонлар ўртасида дўстликни, бир-бирларига бўлган меҳр-оқибатни зиёда ҳамда сабр бардош қилиш каби фазилатларни зиёда қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Сафар қилинглар, соғлом ва саломат бўласизлар”, дедилар. (Табороний ривоятлари). Инсон сафарга чиқишидан олдин нима мақсадда йўлга чиқаётгани, сафардан кўзланган мақсад нима эканлигини, сафардан бу дунё ва охиратда бўладиган манфаатли томонларини пухта ўйлаб олиши керак. Ушбу орқали сафар одоблари ва қоидалари тўғрисида керакли маълумотларга эга бўламиз.
- Эзгу ният қилиш. Амаллар ниятларга боғлиқдир, албатта сафардан яхшиликни мақсад этиб, фарзанд, оила нафақасини адо этиб, Аллоҳ ризолигини истаб йўлга чиқса ҳар бир амали учун инсонга савоб ва ажр ёзилаверади
- Аллоҳга осий бўладиган ўринларда сафар қилмаслик. Инсон йўлга чиқиш олдидан яхши ният ва ҳалол фойдани мақсад қилиши керак, зеро ҳаром савдо ва Аллохга хуш келмайдиган тижоратни назарда тутмаслик керак
- Сафарга чиқиш олдидан истихора қилиш. Инсон бир ишни бошлашдан аввал қайси бир ишни бошлашни билмай қолади, ана шундай вазиятда хайирлисини сўраб дуо билан Аллоҳга юзланиши керак. Шу сабабдан икки ракат “истихора” номозини ўқиш керак бўлади
- Сафарга чиқишдан олдин зиммасидаги одамларнинг хақларини адо қилиш. Ҳар бир инсон кимгадир зулм қилган бўлса, қарзи бор бўлса, албатта хақларини адо қилиб қўйиши керак, чунки сафар мобайнида инсон турли хавф-хатарларга учраши, хатто вафот этиб қолиши мумкин.
- Аёл киши маҳрамсиз сафарга чиқмайди. Аллоҳ эркак ва аёлни икки хилқатда яратди. Аёл киши заифа, ожиза бўлганлиги боис махрамсиз сафарга чиқиши жоиз эмас. Аёл кишининг махрами эри ва никоҳи абадий харом бўлган қариндошлари хисобланади.
- Сафарга чиқишда ота-онадан изн сўраш. Инсон ҳар қандай холатда ҳам ота-онанинг изни билан сафарга чиқиши лозим. Чунки улардан рухсат, дуо олиш инсонни қалбига таскин ва хурсандчилик улашади.
- Васият қилиш. Ҳар бир инсон бир лаҳзада нима бўлишини билмайди. Шу билан биргаликда қачон, қаерда вафот этади бу ёлғиз Аллоҳга аён. Шу сабабдан мусулмон киши васиятларни олдиндан тайёрлаб қўйгани яхши амаллардан хисобланади. Пайғамбаримиз Расули акрам “Мусулмон киши васият қиладиган нарсаси бор бўла туриб, ёнида васияти ёзилмасан ҳолда икки кеча тунашга хаққи йўқдир”-дедилар. (Умар розияллоҳу анҳу ривоятлари)
- Ўрнига одам тайин қилиб кетиш. Инсон сафарга чиқишидан олдин аҳлини, оиласини, фарзандларини таъминотини қилиб сўнгра чиқиши лозим. Бирор сабаб билан сафар муддати чўзилиб кетиши ёки бирор кор хол бўлиши мумкин.
- Оиласига нафақасини бериб кетиш. Сафарга чиқувчи инсон оиласини қийналмаслиги, ўзгадан қарз сўрамаслиги учун ихтиёжлари борасида етарли маблағ қолдириши керак бўлади.
- Йўлга халол озуқа олиш. Инсон ҳаёти мобайнида халол ризқ топишга харакат қилиши керак. Зеро, халол ризқ дуони ижобат бўлишига сабаб бўлади.
- Сафарга етарли озуқа олиб кетиш. Инсон ўз шароитини кўриб сафарга чиқадиган бўлса, машаққати кам бўлади яъни зарур озуқ-овқат, ичимлик, халол таом шулар жумласидандир.
- Аёллари ўртасида қуръа ташлаш. Мабодо сафарга чиқадиган кишининг иккита аёли бўлса улардан бирини ўзи билан олиб кетиш лозим бўлса улар ўртасида қуръа ташланади. Бу билан аёллар ўртасида рашк ва хасадга бархам берилади, ҳамда адолат қарор топади.
- Сафарга солих хамрох билан чиқиш. Шариатимиз сафарга ёлғиз чиқишликдан қайтаради. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам бу хақда “Агар одамлар ёлғизликда нималар борлигини мен билганчалик билганларида, бирон ҳам отлиқ тунда ёлғиз юрмас эди”-дедилар. (Бухорий ривоятлари). Хамрохнинг афзали чиройли хулқлик, фахш ишларга, гунох ишларга бошламайдиганидир. Хамрохлар учтадан кам бўлмаслиги. Сафар пайтида уч киши билан юришни шариат буюради. Расули акрам “(битта) отлиқ шайтондир, иккита отлиқ ҳам икки шайтондир, учта отлиқ эса бир тўда отлиқдир”-дедилар. (Термизий ривоятлари). Шайтон ёлғиз кишига вас-васа қилади. Ўғри ва йиртқич хайвонлар ҳам ёлғиз кишига хамла қилиши осон бўлади. Ёлғиз киши ёки шайтон изнида бўлади. Уч киши жамоат бўлади. Шайтон жамоатга яқинлаша олмайди.
- Оиласи ва қариндошлари билан хайрлашиш. Сафарга отланган киши қўни-қўшни, дўстлари ва оила аъзолари билан хайрлашиши керак.
- Сафарда бир кишини бошлиқ қилиб тайинлаш. Сафарга жамоа бўлиб чиққанда бир киши бошлиқ қилиб сайланади ва унга итоат этилади. Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам “Агар уч киши сафарга чиқишса, бирларини ўзларига амр қилсинлар”-дедилар. (Абу Довуд ривоятлари).
- Бошлиққа итоат этиш. Бошлиқ қилиб тайинланадиган кишига итоат этиш вожиб амаллардан хисобланади.
- Бошлиқ қўл остидагилар билан маслаҳат қилиши. Раҳбарнинг ўзига хос жавобгарлиги борлиги учун қўл остидагилар билан маслахатлашиш мақсадга мувофиқ.
- Бошлиқ қўл остидагиларга меҳрибон бўлиш.
- Пайшанба куни сафарга чиқиш. Пайғамбаримиз пайшанба куни сафарга чиққанлари боис шу кунда сафарга чиқиш суннат амаллардан ҳисобланади.
- Эрта тонгда сафарга чиқиш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳим! Умматимнинг тонгида барака бергин” - деб марҳамат қилганлар.
- Сафарга муносиб уловни тайин қилиш. Сафар машаққати мусофирни чарчатиб қўймаслик мақсадида уловни муносибини танлаш керак.
- Манзилдан чиқиш дуосини айтиш.
- Уловга миниш дуосини айтиш.
- Сафар дуосини айтиш.
- Тепаликка кўтарилганда ва пастга тушганда зикр айтиш. Самалётга ўтирганда кўтарилганда, пастлаганда зикр айтиш.
- Мусофирлар ўртасида ўзаро ёрдамлашиш.
- Сафар пайтида йўлда дам олиш.
- Манзилга тушишдаги зикрни айтиш.
- Йўлнинг ўртасида тўхтаб дам олмаслик.
- Тунда кўпроқ йўл йуриш. Соғлиги келишса кечаси юриш.
- Сахар пайтида зикр айтиш.
- Вақтни зикр ва тоатда ўтқазиш.
- Гуноҳ ишлардан узоқ бўлиш. Сафарда эркин бўлганда фахш ва гунох ишларга кўз тикмаслик керак, зеро шайтон ҳар жойда пайт пойлаб туради.
- Сафар пайтида кўп дуо қилиш
- Уйга қайтишга шошиш. Мақсадни амалга ошириб бўлгач уйга сафар машаққатини ҳисобга олган ҳолда уйга тезроқ қайтган маъқул.
- Яқинларига ҳадялар сотиб олиш. Бир-бирига ҳадя улашиш ўртада меҳр мухаббатни зиёда қилади
- Оиласининг ҳузурига тунда қайтмаслик. Тунда қайтилганда балки аёли тайёргарлик кўрмаган бўлиши мумкин ва гуёки аёлига ишонмагандек бўлиб ораларига совуқчилик тушириши мумкин.
- Сафардан қайтишини оиласига хабар қилиб қўйиш.
- Сафардан қайтаётган кишини йўлига пешвоз чиқиш. Бу билан инсон яқинлари ичида қадри борлигини билиб кўнгли кўтарилади.
- Сафардан қайтган киши қучоқлашиб кўришиши.
- Сафардан қайтган киши аввалам бор масжидга кириб намоз ўқиши. Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам сафардан қайтсалар масжидга кириб намоз ўқир эдилар.
- Сафардан қайтган киши зиёфат бериши. Узоқ сафарга бориб келган инсон соғ-саломат бориб келгани учун ўз аҳли оиласи, қўни-қўшниси, қариндош уруғларига дастурхон ёзиши мустаҳаб амалдир. Жобир ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинишича “Расулуллоҳ соллаллоҳи алайҳи васаллам Мадинага келганларида туя ёки сигир сўйдилар” (Бухорий ривоят қилган).
Бизга оддийгина бўлиб кўринган сафар борасида ҳам бир талай қоидалар борлигин баён қилдик. Қисқача қилиб айтадиган бўлсак, эзгу ниятлар ила сафардан кўзланган мақсадимиз ҳайрли ва манфаатли бўлишини унутмайлик.
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги бош имом
хатиб хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова