“Таомланиш одоблари”ни ўрганамиз.
Ҳамма нарсанинг одоби бўлганидек, таом емоқликнинг ҳам ўзига хос одоблари бор. Ана шу одобларни ўрганиб, унга амал қилиш инсон учун ниҳоятда фойдали. Инсон бошқа жонзотлардан илм, ақл, адаб, фаросат, шунингдек таом ейишдаги амрларни бажариш билан фарқ қилади. Шу боис бу мавзумизда еб-ичишнинг шарт-шароитлари, одоб-қоидалари, ризқнинг кўп-оз бўлиши ҳақида сўз юритилади. Бу одоблардан бохабар бўлиш оилага барака олиб келади, инсон хулқида гўзал хислатларни намоён қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўз қўл остидагиларига таомланишни қандай таълим берган бўлсалар, ҳар бир мусулмон инсон ҳам фарзандларига шундай таомланиш ва ичимлик ичишни ўргатмоғлиги лозим. Бола бошидан деганларидек, бу каби одоблар тўғрисида фарзандларимизга ёшлигиданоқ таълим берсак, ижобий натижаларга эришишимиз осон бўдади.
Бу одоблар эса қўйидагилардан иборат:
- Эзгу ният қилиш. Мўмин киши бошқа амаллар каби, таомланишдан олдин яхши ният қилмоғи лозим. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Албатта амаллар ниятларга боғлиқдир”-деб марҳамат қилганлар;
- Ҳалолдан ейишни қасд қилиш. Аллоҳ таоло ҳаромдан ейишни ман этади. Қуръони Каримда “Эй иймон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, Биз Сизларга ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар ва Унга шукр қилинглар!”-деб марҳамат қилинади. (Бақара сураси,172-оят);
- Тўйгандан сўнг таомланмаслик. Таомланишни тўймасдан олдин тўхтатиш лозим, аксинча бу ҳам исроф, ҳамда баъзи-бир касалликларни келиб чиқишига сабаб бўлади;
- Таомга таклиф қилинса боришлик. Бу борада албатта таом ҳалол неъматлардан бўлмоғи лозим. Ҳаром нарса бор жойга чақирилганда бориш лозим эмас, агар ташриф ҳаром аралашган ҳолатни яхши томонга ўзгартирса бориш жоиз бўлади;
- Тилла ва кумушдан ясалган идишда таомланмаслик. Бундай идишларда таомланишдан Аллоҳ таоло қайтарган, бу бир томондан исроф бўлса, иккинчи тамондан кибрланишдир, бу амаллар у ерга борган камбағалларни қалбини синдиради;
- Таом пиширилган жойда ҳозир бўлиб турган кишиларни ҳам таомга чорлаш. Чунки таом ҳозирланаётганда иштирок этган инсонлар овқатга иштаҳа қилиб қўйган бўлишлари мумкин, уларни таклиф қилиш эса гўзал фазилатлардандир;
- Хизматчиларни ҳам таом дастурхонига чорлаш ёки уларга ҳам таомдан тақдим этиш. Агар хизматкор таом ҳозирлашда иштирок этмаган бўлса ҳам, уларни таомланишга таклиф этилади;
- Камтарона таомланиш. Камтарона бўлиш мусулмон кишига хос бўлган сифатлардан;
- Қўшнини ҳам таомга шерик қилиш. Тайёрланган овқатдан қўшнига ҳам чиқариш, қўшнини ҳаққини адо этиш, уни хурсанд қилиш, шайтон васваса қилиб турган эшикни ёпиш йўли ҳамдир. Бу борада Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам “Ўзи тўқ бўлиб ёнидаги қўшниси оч қолган киши мўмин эмас”-деб марҳамат қилганлар;
- Дўсту биродарларига таом қилиб бериш. Бу ҳам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тарғиб қилган одоблардан бўлиб, бу одоб инсонлар ўртасида, ўзаро меҳр-муҳаббат ва дўстликни мустаҳеамлайди;
- Исроф қилмаслик. Бунда турли-хил таомларни кўпайтириб юбормаслик, исрофга йўл қўймаслик назарда тутилади. Айни вақтдаги дастурхонларимизда исрофга йўл қўйилаётганлиги ҳеч кимга сир эмас. Бир нарсани эслатиб ўтиш керак, сахобалар пайтларида ноннинг ўзи ҳам алоҳида таом ҳисобланган. Аллоҳ таоло Қуръони Каримда “Шунингдек, еб-ичингиз, (лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай” (Аъроф сураси, 31-оят)–деб марҳамат қилади.
Ушбу ўрганганларимиз таомланиш одобларидан ҳисобланади. Бу одоблар тўғрисида бир қанча ҳадислар ҳам келади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам "Қачон бирингиз таом еса, Аллоҳнинг исмини зикр қилсин. Агар аввалида Аллоҳнинг исмини зикр қилишни унутиб қўйса, "Бисмиллаҳи аввалаҳу ва ахироҳу"-десин”-деб марҳамат қилганлар. Албатта ҳар бир инсон ҳаёти давомида ушбу одобларга амал қилиб яшаса, Аллоҳ бандасини икки дунёсида ҳам барокот ва яхшиликлари бирла сийлаб қўяди.
ЎМИ вилоят вакили бош имом хатиби
хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси: У.Холова