Ғазабнинг аянчли оқибати.
Бир дурадгорни устахонаси бор экан. У ҳар куни ишини тугатгач, асбобларини дастгоҳининг устига қолдириб, устахонани қулфлаб кетар экан. Бир куни у кетгач, устахонага, бир илон егулик қидириб келибди. Илон дастгоҳнинг устидан судралиб бораётиб, арранинг устидан ўтиб кетибди. Арранинг ўткир тишлари унинг танасини шилиб юборибди. Қонга беланган илон жон аччиғида аррани чақа кетибди.Илон аррани йиртқич ҳайвон деб ўйлаб, уни жон-жаҳди билан чақишни давом этибди. Холдан тойиб, ўлишига кўзи етгач, охирги кучини тўплаб, аррани бутун танаси билан ўраб олиб буға бошлабди.Эрталаб дурадгор устахонага келса ахмоқлиги туфайли аррага ўралиб ўлиб ётган илонни кўрибди. Қиссадан хисса шуки,базан ғазаб отига минган чоғимизда ўзгаларни жароҳатламоқчи бўламиз, аммо ўзимизнигина жароҳатлаётганимизни билганимизда эса кеч бўлган бўлади. Шундай экан ҳар бир воқеа-ходисага, бировларни иши ва гап сўзига ортиқча эътибор бераверманг Жиззакиликдан сақланинг Майда-чуйда ишларга эътибор берганингизга арзимайди. Аллоҳ таоло инсонни сув ва лойдан яратган. Айримларнинг суви лойдан устун келиб, дарёга айланади. Айримларни лойи сувдан устун келиб, тошга айланади.
Навоий шаҳар "Орзу" ва "Тараққиёт"мфй отинойиси. Г. Усмонова.