ИЛОН ШЎРВА ҲАЛОЛМИ?

15-01-2020, 19:32 admin Ислом олами / Савол-жавоб 862

Cавол: - Халқимизда илон шўрва эркак кишига қувват беради, деган гап бор. Айтингчи илон шўрва ҳалолми?

Жавоб: - Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Аксарият фиқҳий манбаларимизда турли хил ер усти ва остида яшайдиган ҳашаротлар, судралиб юрувчилар қатори илонни ҳам ейиш ҳаром эканлиги айтилган. Сабаби Аллоҳ таоло пок нарсаларни ҳалол қилган ва инсон табиати жирканадиган нарсаларни ҳаром қилган.
Бу мавзуда Имом Алоуддин Абу Бакр ибн Масъуд Косоний Ҳанафий раҳматуллоҳи алайҳ шундай дейдилар:

وقوله عز شأنه (ويحرم عليهم الخبائث) والضفدع والسرطان والحية ونحوها من الخبائث وروى عن رسول الله صلى الله عليه وسلم سئل عن ضفدع يجعل شحمه في الدواء فنهى عليه الصلاة والسلام عن قتل الضفادع وذلك نهى عن أكله وروى انه لما سئل عنه فقال عليه الصلاة والسلام خبيثة من الخبائث.

яъни: “Аллоҳ таоло: “Уларга жирканч нарсаларни ҳаром қилади”, – дейди. Қурбақа, қисқичбақа, илон ва шунга ўхшаганлар жирканч ҳайвонлардан ҳисобланади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан қурбақанинг ёғини дорига қўшиш ҳақида сўралганда, уни ўлдиришдан қайтардилар. Бу уни ейишдан қайтаришдир. Ривоят қилинишича, у зот алайҳиссолату вассаламдан қурбақа ҳақида сўралганда: “Жирканч ҳайвонлардан бири” – деганлар”.(“Бадоиус саноеъ” китоби).
“Баҳрур роиқ” номли китобда шундай дейилади:

وَسُئِلَ الْحَسَنُ بْنُ عَلِيٍّ عَنْ أَكْلِ الْحَيَّةِ وَالْقُنْفُذِ ، أَوْ أَكْلِ الدَّوَاءِ الَّذِي فِيهِ الْحَيَّةُ إذَا أَشَارَ الطَّبِيبُ الْحَاذِقُ بِأَنَّهُ يَدْفَعُ الْعِلَّةَ هَلْ يَحِلُّ أَكْلُهُ قَالَ : لَا

яъни: “Ҳасан ибн Али раҳимаҳуллоҳдан: “Моҳир табиб, касалликни даф қилади деса, илон ва типратикан ейиш ёки таркибида илон бўлган дори истеъмол қилиш ҳалол бўладими?” деб сўралди. У киши: “Йўқ, ҳалол бўлмайди”, – деб жавоб бердилар”.
Демак, илон шўрвани ичиш ҳалол эмас. Эркак кишига қувват берадиган дори-дармонларни ҳалол нарсалар ичидан излашимиз керак. Тиббий мавзуда ёзилган китобларни ўқилса, жуда кўплаб табиий ҳалол озиқ-овқатлар тавсия қилинган. Қолаверса, соғлом турмуш тарзи; ибодат натижасида пайдо бўладиган руҳий хотиржамлик, кўзни номаҳрамлардан тийиш, эр-хотин ўртасидаги кучли муҳаббат, спорт билан шуғулланиш, умр давомида жинсий ҳаётни мўътадил ва узлуксиз давом эттириш, тўғри овқатланиш ва дам олиш, маст қилувчи ичимликлар ва тамаки маҳсулотларидан четланиш эркаклик қувватини етарлича оширади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш