Хаёт бизга ибрат.
Ҳикоя қилишларича, бир аёл тушида бир одамни заҳарли илон чақиб, ўлдирганини кўрди. Бу туш аёлни жуда қўрқитди. Тонг отгач, аёл ўша тушида кўрган одамнинг уйига бориб, кўрган тушини унинг ўзига айтиб берди. Ундан эҳтиёт бўлишни, хушёрроқ бўлиб юришни илтимос қилди. Аёл кетгач, ҳалиги одам Аллоҳ учун иккита қўй сўйиб, садақа қилишни назр қилди. Шояд, ўша сўйган қўйлари сабабли халиги қўрқинчли тушнинг хатаридан саломат бўлса.
Ўша куни кечга яқин иккита қўйни сўйиб, қўшнилар ва қариндошларни уйига чақирди. Улар учун шоҳона зиёфат уюштирди. Ҳамма гўштни тарқатиб, ўзида қўйнинг биргина оёғи қолди. Қалбини тўлдирган қўрқув, тинчини бузган безовталик сабабли ўзи ҳали таом ва гўштдан тотиб кўрмаган эди. Бояги оёқни нонга ўради-да, ейиш учун энди оғзига олиб келган ҳам эди, бир қари кампир қўшниси эсига тушиб қолди. У заифлиги ва қарилиги туфайли зиёфатга кела олмаган эди. Бояги киши ўзини маломат қилиб: “Сен у кампирни эсдан чиқарибсан. Мана шу оёқ унинг насибаси бўлади” деди-да, тезда ўша кампирнинг уйига чопди. Бориб, қуй оёғини кампирга тутқазди ва бундан бошқа гўшт қолмаганини айтиб, узр сўради. Қария аёл бундан жуда севинди ва гўштни еб, суягини ташқарига улоқтирди. Ўша кечаси халиги оёқ суягидан келаётган ёқимли ҳидга бир илон судралиб келди ва суякда қолган гўшт қолдиқларини ея бошлади. Бир пайт суякнинг бир учли жойи илоннинг бўғзига тиқилиб қолди. Ҳар қанча уринса ҳам илон ундан қутула олмади. Унинг барча уринишлари бесамар кетди. Суяк унинг томоғига санчилиб қолган эди.
Эртаси куни тонг отгач, халиги одамнинг ўғиллари уйларининг орқасида бир нарсанинг ҳаракат қилганини ва шитир-шитир қилган овозини эшитдилар. Оталарига бунинг хабарини етказдилар. Бояги киши дарҳол воқеанинг тафсилотини билиш учун уйининг орқа тарафига ўтди. Қараса, бир илон ерда типирчилаб ётибди, оғзида эса тиқилган суяк. Дарров уни ўлдирди ва ундан қутқаргани учун Аллоҳга ҳамду санолар айтди.
Доимо мискинларга эҳсон қилинг, очларнинг қорнини тўйдиринг. Шоядки Аллоҳ ҳам сизни балолардан асраса...
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О. Тўрақулова