Энг аваал кимни севиш керак.

24-01-2024, 22:20 admin Мақолалар 63

Энг аваал кимни севиш керак.

Фарзандимизга энг биринчи бўлиб Аллоҳ таолони яхши кўриши кераклигини таълим беришимиз олдимиздаги вазифалардан биридир. Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Рассулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассаллам. Сизларнинг бирингизга токи Аллоҳ ва Унинг расули бошқалардан кўра севимлироқ бўлмагунларича комил мўъмин бўла олмайди дедилар. Ота-Она зиммасидаги энг катта масъулият фарзанди қалбида Аллоҳга бўлган иймон ва муҳаббат ҳиссини ўстириш. Бунинг учун эса унга, аввало, У зотни яхшилаб таништиради, чунки танимай туриб муҳаббат қилиб бўлмайди. Аллоҳ таоло Довуд алайҳиссаломга ваҳий қилиб, эй Довуд, бандаларимга мен берган неъматларимни эслат чунки нафслар унга яхшилик қилганни яхши кўрадиган ва унга ёмонлик қилганни ёмон кўрадиган қилиб яратилган деди. Ҳақиқатдан ҳам қуруқ сўз билан Аллоҳни яхши кўр, ёки Аллоҳни яхши кўришимиз керак деган гаплар билан иш битмайди. Теварак оламга қараб, уларга Аллоҳ Таоло яратган ҳар бир нарсани, унинг ҳикмати ва фойдаларини уқтириб бу ишларни Аллоҳдан бошқа ҳеч ким қила олмаслигини тшунтириб бериш керак. Масалан ташқарида қор ёки ёмғир ёғмоқда, осмонда камалак бўй тортган-шу фурсатдан фойдаланиб, улар билан қизиқишлари доирасида савол- жавоб ўтказишимиз мумкин. Ана ундан кейин иймоннинг қолган рукунларини ўргатади. Улар, фаришталарга, У Зот нозил қилган китобларга, барча пайғамбарига, охират кунининг ҳақлигига, қадарнинг яхшию ёмони Аллоҳдан эканига ва ўлгандан кейин қайта тирилишга иймон келтиришдир. Албатта буларнинг барчасига ишониш иймоннинг шартлари эканини ва уларнинг бирортаси ҳақида шубҳа қилиш мумкин эмаслигини уқтиради.
Кармана тумани отинойи Якубова Сора.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Муфтий ҳазрат Ислом олами уюшмаси Олий Кегашига аъзо бўлдилар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш