Росулим сийратлари
“Сийрат” сўзини араб тилидан таржима қиладиган бўлсак, “ҳаёт йўли”, “таржимайи ҳол” маъноларида келади. Истилоҳда эса Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи вассаллам умр йўлларининг тарихи, у зотнинг таржимайи ҳолларини тушунамиз.
Сийрат китобларини ўқишга киришган ҳар бир инсон аввало, сийратнинг қадри улуғ эканлигини ва кўпгина фойдалари борлигини билмоғи лозим.
Қуръони Каримни тушунишга ёрдам беради.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини тушуниш ва амал қилишда қўлланма бўлади.
Ислом ақидасини тушунишда ёрдам беради.
Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашишни ўргатади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга нисбатан муҳаббат пайдо бўлади.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг саҳобаларига ва аҳли оилаларига муҳаббат пайдо бўлади.
Сийрат шаръий ҳукмларга кирувчи воситадир.
Сийрат мусулмон киши ва унинг оиласи ҳамда мусулмон жамиятининг маданиятини ўргатади.
Сийратни ўқиб, нафслар уйғонади, қалблар шижоатланади, кўзлар ёш тўкади. Жисмлар, руҳлар, ақллар баркамоллашади. У бизга исломий тарбиянинг аслини ўргатади. Ер юзида ҳали бирор кишининг сийрати Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалламнинг сийратлари каби тарбия устунларига заҳира бўлган эмас.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сиздан бирортангиз мен унга ота-онасидан, боласидан ва одамларнинг ҳаммасидан маҳбуброқ бўлмагунимча, мўмин бўла олмайди”, дедилар”. Аллоҳ таолога иймон келтирган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламни пайғамбар деб тан олган ҳар бир мусулмон у зотни яхши кўриши шарт ва бу иймоннинг асосларидан биридир.
Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Қандай амал Аллоҳ учун энг маҳбубдир?” деб сўралди. У зот: “Оз бўлса ҳам, давомли бўлганидир”, дедилар”. Ҳа, исломда давомий бўлмаган кўп амалдан, давомли оз амал яхшидир. Чунки Ислом яхшиликнинг доимий бўлишини хоҳлайди. Шунингдек, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини фақатгина рабиъул аввал ойида эмас, ҳамиша ўқиб, ўрганишни одат тусига айлантиришимиз керак. Бу умматга динни етказиш учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бутун умрларини сарфладилар. Шундай улуғ зот сийратларини ўрганиб, доим ёд этиб туришимизга арзимайдиларми?!
Аллоҳим! Иброҳимга ва унинг аҳли оиласига салавоту раҳмат ёғдирганинг каби Муҳаммадга ва унинг аҳли оиласига ҳам салавоту раҳмат ёғдиргин. Албатта, Сен мақтовли ва улуғ Зотсан.
Аллоҳим! Иброҳимга ва унинг аҳли оиласига хайру барокат ато этганингдек, Муҳаммадга ва унинг аҳли оиласига ҳам хайру барокат ато этгин. Албатта, Сен Мақтовли ва Улуғ Зотсан.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича маслахатчиси О.
Тўрақулова