ЭРТА ТУРМУШ.

24-01-2024, 22:15 admin Мақолалар 164

ЭРТА ТУРМУШ.
Эрта турмуш кетирар ташвиш!
Қизлар балоғат ёшига етди деб, балоғат ёши билан вояга етиш ёшини фарқламасдан, турмушга эрта узатилиб юборилса, бугинги кунда кўриниб қолган баъзи хунук ёмон оқибатларга олиб келмоқда.
Оила ва никоҳ масаласи ниҳоятда кенг мавзудир. Ҳозирги кунда энг кўп муҳокама қилинадиган мавзу ҳам шу оила, никоҳ, турмуш масаласи бўлиб қолди. Оила жамиятни ташкил қилувчи бўғин. Модомки оилавий масалаларда тараққиётга эришиб бўлмайди. Шунингдек, динларда, айниқса бизнинг динимизда оила мўътабар ҳисобланади. Барчамизга маълумки, никоҳ бу икки шахсни бир бири билан ҳам шаъриий ҳам қонуний жиҳатдан боғловчи муқаддас алоқа Аллоҳ таолло никоҳни инсониятга жуда ҳам буюк ва кўплаб манфаатлари борлиги учун жарий қилган. Бу манфаатларини энг муҳимларидан бири ҳар икки. тараф учун ҳам нафс хотиржамлиги, жисмоний ва руҳий сокинлик, ҳамда меҳр ва муҳаббат нашидасини татиб ҳаёт кечиришдир. Алҳамдулиллаҳ юртимиз тинч тўйхоналаримиз ҳар куни банд тўйлар қилаяпмиз, тўйларга бораяпмиз, тўй эгаларини, турмуш қураётган ёшларни табриклаяпмиз, хурсандчилигига шерик бўлаяпмиз. Аммо бу хурсандчилик тўйдан кейин ҳам, ҳар бир оилада давом этаяпти дея оламизми? Афсуски йўқ. Баъзи тўйлардан кейин хурсандчилик узоққа чўзилмаяпти. Энг ёмони бундай ҳолатлар жуда кўп учраяпти. Бу кўнгилсизликларнинг аксарияти эрта турмуш оқибатида юзага келмоқда. Шунинг учун давлатимиз бу муаммони ислоҳ қилиш учун кўплаб чора тадбирлар кўрмоқда. Мустақиллик йилларида мамлакатимизда қизларни бўлғуси оналарни эрта турмуш оқибати, келажакда она бўлишлари, Соғлом она бўлиш ёши, соғлом фарзанд кўриш учун, эрта турмуш қуришга чек қуйилиши лозимлиги ҳақида тушинтириш чора тадбирлар олиб борилмоқда. Мухтарам юртбошимиз ҳам соғлом онадан соғлом бола дунёга! келади дея оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш, замонавий тиббий хизмат кўрсатишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Оила, никоҳ тўй масаласига оид ҳар бир ҳадисни диққат билан ўргансак, бугунги кунда қилаётган, тўйларимизнинг шариатимиз аҳкомларига қанчалик мос келиши, келмаслигини кўришимиз мумкин.
Кармана тумани "Талқоқ" маҳалласи отинойиси Мамадиёрова Дилором.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш