Навбаҳор тумани
Ок олтин маҳалла
отинойиси
Ҳакиева Ойсара
Эрта турмуш - бахтсизлик гирдоби.
Исломда никоҳ икки киши ўртасидаги қонуний шартномадир. Куёв ҳам, келин ҳам ўз ихтиёри билан никоҳ қуришга рози бўлиши керак. Никоҳ, оила қуриш Аллоҳ таолонинг инсоният орасида жорий қилган муқаддас қонунларидан бири бўлиб, насл-насабнинг давомийлиги, инсонлар орасида қариндош-уруғчилик, меҳр-оқибатни мукаммал бўлиши каби инсоният учун манфаатли мақсадларга хизмат қилади. Имом Аҳмад ибн Ҳанбал айтадилар: “Уйланмасдан бўйдоқ, сўққабош юриш Исломга тўғри келадиган иш эмас. Ким сени хотин олишдан қайтарса, у сени Ислом йўлидан бошқасига бошлаяпти экан”.
Демак, никоҳ шариати исломияда ўзига хос бир ибодат экан. Жаноби Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳам жуда кўплаб ўринларда умматни оила қуришга чақирган, бўйдоқ юришдан қайтарганлар.
Никоҳ - муқаддас. Aйниқса, бизнинг ўзбек халқида бу ришта жуда қадрланади. Бизнинг миллий хусусиятларимиздан бири келажак авлод ҳақида қайғуриш, соғлом, баркамол наслни тарбиялаб йетиштиришга интилишдир. Шу боис комил инсон бўлиш орзуси ҳамма даврларда ҳам асосий масала бўлиб келган ва бу масалада ҳам асосий урғу оналарга берилган. Сабаби, бу улуғ ва масъулиятли иш фақат оналарнинг қўлидан келади.
Оила – ҳаётнинг абадийлигини, авлодларнинг давомийлигини таъминлайдиган, муқаддас урф-одатларимизни сақлайдиган, шу билан бирга, келажак насллар қандай инсон бўлиб йетишишига бевосита таъсир кўрсатадиган тарбия ўчоғидир.
Баъзи инсонлар Ислом дини қизларни барвақт узатишга чақиради, деган нотўғри тушунчада юрадилар. Бу – асоссиз гап. Исломда ҳали балоғатга йетмаган, турмушга тайёр бўлмаган ўсмир қизларни узатиш ёки никоҳлаш лозим, деган гап йўқ. Ҳатто балоғатга йетган, жисмоний тарафдан турмушга тайёр йигит, агар оилани боқа олмаса, унинг уйланиши шарт эмаслиги айтилади.
Таъкидлаш керакки, ҳозир шифокорлар 16–17 ёшли қизлар турмушга тайёр эмаслиги, ҳомиладорлик ва туғуруқ ҳолатида қийналиб қолаётганини айтиб, уларни 19–20 ёшларида турмушга беришни, йигитларга 20–22 ёшларда уйланишни тавсия қилишмоқда. Никоҳ ва оила масаласига ота - оналар ҳам доимо катта аҳамият беришлари лозим. Улар ўз фарзандларини ёш жиҳатидан оила қуришга тайёр еканлигига тўла қаноат ҳосил қилиб, сўнгра никоҳдан ўтказишлари шарт. Эрта, вояга йетмасдан турмуш қурганларнинг аксарияти ота - онасининг қарамоғида яшайди ёки турмушига дарз кетади. Бу борада ёш қизларнинг турмушдан кейинги ҳаёти нисбатан оғир кечади. Ерта турмуш қуриш оқибатида оилада мавжуд бўладиган муаммолар йечимини тўғри ва мақсадли ҳал этишда қийналадилар. Фарзандлар тарбиясида тажрибасизликлари сабабли муаммолар юзага келади. Эрта турмуш қуриш оқибатида ўз тенгдошлари каби ҳаёт гўзаллигидан тўлиқ баҳраманд бўла олмайдилар. (ўз истаклари ва орзуларига йетиша олмайди.). Ўсмир қизларда ҳомиланинг ривожланиши оғир ўтади (ҳомила яхши ривожланмайди, оғирлиги кам бўлади, кўп ҳолатларда бола чала ва нимжон туғилади).
Aксарият эрта оила қурган қизларда камқонлик, камқувватлик кузатилади. Бу ҳол келинларнинг узоқ вақт бўйида бўлмаслиги, ҳомиладорлик оғир кечишига, гўдаклар нобуд бўлиши ёки ногирон туғилишига, туғуруқдан кейинги турли асоратларга, ҳатто бепуштликка олиб келиши мумкинлигини шифокорлар таъкидлайди. Aгар бўлажак келин балоғат ёшига йетган бўлса ҳам, аммо оила, масъулият, эр ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларни англаш ва тасаввур этиш даражасида бўлмаса, у вақтда ўз оиласида ҳам жамиятда ҳам ўрнини топа олмайди ва бахтиёр оила қўрғонининг саодатли аъзоси даражасига йета олмайди. Никоҳ икки дунё саодатига йигит ва қизни бирга элтувчи муқаддас ришта бўлиши учун ёш йигит қизлар оила қуришларда балоғат ёшдан ташқари камолат ёшига ҳам тўлишлари кераклигини унутмайлик.