Инсон умрининг заволи

7-06-2017, 14:02 admin Мақолалар 1 740

Инсон умрининг заволи


Аллоҳ таъоло башариятга сон-саноқсиз неъматлар берган. Атрофимизни ўраб турган бутун борлиққа тафаккур билан назар ташласак, Яратганнинг чексиз қудрат соҳиби эканлигини янада теранроқ англаймиз. Инсон ўзига ибрат кўзи билан боқсин. Яратганимиз инсониятни энг чиройли суратда яратди. Бошқа махлуқотлардан устун қилди. Энг улуғ неъматлар баробарида тафаккурни берди. Бошқа сайёралар олдида зарраниям зарраси бўлиб қоладиган ер сайёрасида яшаётган ҳазрати инсонни ақлини чегараси бутун борлиқни қамраб олишлиги Аллоҳ томонидан унга берилган чексиз неъмат эканлигини ифодасидир. Инсонга берилган шундай буюк неъматлари эвазига Парвардигор “Менга ибодат қил” деди. Ибодат қилиш деганда фақат намоз ўқишни ёки рўза тутишни назарда тутилмайди. Меҳр кўрсатиш – ибодат, қийналганга ёрдам бериш - ибодат, инсонга берилган умр, ақл, жуфти ҳалол неъматига хиёнат қилмаслик - ибодат, яхшиликка чақириш -ибодат, ёмонликдан қайтариш - ибодат...
Маълумки, ўтган ХХ мелодий асрнинг иккинчи ярмидан то биз яшаётган ҳозирги кунимизга қадар бутун Ер юзи бўйлаб гиёҳвандлик балоси асримиз вабоси сифатида тез суръатлар билан кенг миқёсда тарқалиб бормоқда. Бу разолат манбаи бўлмиш гиёҳлар дунёдаги дорилфунун талабаларидан тортиб, бошланғич ва ўрта таълим олаётган ёшларгача, эркагу-аёллар ўртасида баробар илдиз отаётганлиги ақл-идрокли кишиларни бефарқ қолдирмаслиги керак. Маълумки, ёшларимиз хозиримизнинг ярми бўлса, келажагимизнинг бутун бир яҳлит кишиларидир. Гиёҳвандликнинг тарқалиши катталарга нисбатан ёшлар орасида тарқалиши хатарлироқ. Зеро ёшлар келажакдаги раҳбар, олим, мутафаккир, сиёсатчи, иқтисодчи ва ҳоказолардир. Ўз навбатида гиёҳвандликнинг оилага етказадиган зарарлари талайгина. Зеро, оила жамиятнинг асосий ҳужайрасидир. Оила соғлом бўлса, жамият ҳам соғлом, агар у касалланса, жамиятнинг пойдевори дарз кетади. Заҳри қотилни оркасидан оилалар барбод бўлмоқда, болалар тирик етимга айланоқда. Гиёҳванд шахс бу иллатга ўрганиб қолиш оқибатида унга пул топишнинг ҳам ҳаракатида бўлади. Пул топиш йўлида ҳар қандай қабиҳликдан ҳам тап тортмайди. Сўнгги ҳисоб китобларга кўра битта гиёҳвандни даволаш учун йилига 8 - 12 минг АҚШ долларида пул сарфланар экан.
Илоҳий дастуримиз бўлмиш Қуръони Каримда Аллоҳ таоло пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссаломни бутун башариятга элчи қилиб юборилишларининг қатор сабабларидан бири тоза-пок нарсаларни ҳалол эканлигини ва нопок нарсаларни ҳаром эканлигини билдиришдан иборат қилиб қўйган. Илоҳий кўрсатмаларга асосланиб, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳар қандай ақлни кетказувчи нарса ҳаромдир” дедилар (Имом Муслим ривояти).
Парвардигоримиз инсонларнинг ўз жонига қасд қилмасликка, шунингдек, ўзгаларнинг ҳам қонларини ноҳақ тўкмасликка буюради. Гиёҳванд эса, охири ўлимга олиб келадиган нарсаларни истеъмол қилиш билан ўз жонига ўзи қасд қилган бўлади. Пайғамбаримиздан ривоят қилинган ҳадиси шарифда: “Ислом динида ўзига ҳам, ўзгаларга ҳам зарар келтириш йўқ” дейдилар (Имом Аҳмад ва имом Можжа ривояти).
Гиёҳвандликка сарф этиладиган харажатлар эса шахсга ҳам, жамиятга ҳам иқтисодий зарар келтириши билан бирга исрофгарчиликка ҳам киради. Исрофгарчилик эса Қуръон ва ҳадис ҳукми билан ҳаром қилинган ва исрофгарларни “шайтонларнинг биродарлари” дейилган.
Молу-бойликни беҳуда ва бефойда сарф этиш шариатда ҳаром саналгандан кейин гиёҳванд моддалардек кони зарар нарсаларга сарф этишлик нега ҳаром бўлмасин?!
Гиёҳвандлик умр кушандаси. Ҳозир кунда маълумотларга қараганда дунё бўйича 200 миллион одам гиёҳвандлик балосига мубтало бўлган. Дунёда туғилаётган гўдакларнинг 10% и ногирон, майиб мажруҳ туғилмокда. Демак бу қора ажал инсониятни келажагига ҳам катта хавф туғдирмоқда. Ҳар куни 5 мингдан зиёд гўдак шу касаллик билан ҳаётдан кўз юммоқда. Йилига 15 миллиондан ортиқ бола ё отаси ё онаси ёки икковидан ҳам жудо бўлмоқда.
Гиёҳвандликнинг энг ёмон келтириб чиқарадиган хавфи бу ОИТС яъни СПИД касаллигидир. Бунинг оқибати эса ўлим билан якунланиши ҳеч кимга сир эмас. Гиёҳвандликнинг салбий оқибати фақат шахсга ёки жамиятга эмас, балки бориб-бориб бутун мамлакатнинг соғломлиги ва барқарорлигига путур етказиши, сиёсий тузум ва қонунчиликни издан чиқишига ҳам сабабчи бўлиши мумкин. Инсоннинг умри бебаҳолиги билан биргаликда қадрига етишлик лозим бўлган улкан ғанимат. Умр деб аталган қадри бебаҳо неъмат маълум сония, минут, соат, кун, ой, йиллардан иборат. Маблағни эртага ишлайди деб жамлаб қўйиш мумкин. Лекин умр шундай маблағки уни эрталикка жамлаб қўйиб бўлмайди.
Жаноби Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом ҳадисларидан бирида: “Эй умматларим, агар сизлар бир-бирларингизни яхшиликка буюриб, ёмонликдан қайтариб туришни тарк этсаларингиз, бошингизга шундай бир бало ва офат келадики, у яхши ва ёмонга баробар фожеа бўлади”, деб огоҳлантирганлар.
Асримиз фожеасига айланиб бораётган гиёҳвандлик офатидан халқимиз ва келажак авлодни халос этиш, уларни моддий-маънавий баркамоллик сари йўналтиришдек хайрли ишларда барчамизга Аллоҳ мададкор бўлсин.


Хатирчи тумани “Тангриберди бобо” жоме масжиди
имом хатиби Намозов Иномжон.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш