Оила-фарзанд тарбиясининг асосий бўғинидир.
Кишилик жамиятининг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти тарихидан маълумки, бола шаклининг камолоти оиладан шаклланади.
Оила жамият ҳаётининг кичик бир дебочаси бўлиб, ҳар томонлама соғлом, баркамол авлодни вояга етказиш учун масъул бўлган ғоят муҳим тарбия ўчоғидир.
Ўзбек оиласи аъзоларининг барчасини саводхон, маълумотли деб атасак хато қилмаган бўламиз, ана шу имкониятлар таъсирида ўғил- қизлар билимли, фикр- мулоҳазали, топқир, ишбилармон, ақл-заковатли бўлиб вояга етмоқдалар.
Оилада бола тарбияси иккиёқлама аҳамият касб этади, ота-оналар фарзандларига одоб-аҳлоқ, руҳият ва маънавиятга оид билимлардан сабоқ бериш билан қаноатлантириб қолмасликлари, балки ўзлари ҳам тарбиянинг ўзига хос сир-синоатлари, хусусиятлари, унинг мазмун моҳияти ва маъносига доир энг янги маълумотлардан хабардор бўлиб туришлари керак бўлади.
Ўз фарзандларига оқилона тарбия бера оладиган ота-оналар умрларини роҳат ва фароғатда ўтказадилар, болаларидан ҳамиша олийжаноблик, меҳрибонлик яхшилик кўрадилар, диллари асло жароҳат азобини сезмайди; ўкинч ҳиссига дучор бўлмайдилар.
Оиланинг асосий таянчи ота, ҳаётнинг барча машаққатларини тотиб кўради, ўзининг букилмас иродаси, адолатпарварлиги, ҳаёт синовларига бардошлилиги билан ажралиб турувчи буюк шахс сифатида гавдаланади.
Ота-оила бошлиғи, посбонидир.
Зеро, оиланинг ҳар бир кўзига мос нуқталарини илғай олиш, оила аъзоларига фақат тўғри йўлни кўрсатиб туришдек инсоний масъулият ота зиммасида туради.
Ота оилада ўз фарзандларига ҳар томонлама юриш-туришда, нутқ одобида, ўзаро муомала маданиятида, энг муҳими амалий иш фаолиятида тўғрилик, ҳаққонийлик, самимийлик ва холислик юзасидан намуна кўрсатади.
Мурғак тасаввурли бола илк тарбияни оилада олади.
Оилада катталарнинг обрўси қўрқитиш асосида эмас, балки ҳурмат-эҳтиром замирига қурилиши мақсадга мувофиқдир.
Оила аъзоларининг иноқлиги, ўзаро ҳамжиҳатлиги, кийиниш маданияти, меҳнат фаолияти, ўзга кишилар тўғрисидаги суҳбатлар ва уларнинг бошқа сифат ҳамда фазилатлари боланинг мурғак тасаввурига янги тимсолларни олиб келади.
Оила тарбияси боланинг келажакда ким бўлиб етишишида муҳим ўрин тутади, бола дастлаб оилада жамиятнинг қиёфасини кўради, бўлажак фуқаронинг ҳуқуқ ва бурчлари, дунёқараши ва аҳлоқий қарашлар оилада шаклланади,, шу асосда жисман ва руҳан камол топиб боради.
Бола учун оиладаги соғлом, ижтимоий-руҳий муҳит, маданий-маьнавий ва аҳлоқий қадриятлар, анъаналар, ижтимоий-ҳаётий тажрибалар, кўникма ва малакалар манбаидир.
Бу оилавий тарбия жараёнида сайқалланиб боради, тарбиянинг моҳияти кишини ҳаётга тайёрлашдан иборат бўлиб, тарбиянинг мазмуни, йўналиши, мақсади ва вазифаси кишиларнинг ижтимоий муносабатларига боғлиқ.
Киши шу муносабатларга асосан ҳаётга бирон-бир тарзда қарайдиган бўлади, тафаккур орқали оламни англайди ва ўзининг унга нисбатан муносабатини шакллантиради, муайян аҳлоқ мезонлари руҳида тарбия топади, чунки оилавий тарбия ижтимоий тарбияга нисбатан болаларнинг руҳий оламига, ҳиссиёт ва туйғуларига чуқур таъсир кўрсатади.
Оиладаги маънавий-руҳий муҳит бола тарбиясида ғоят муҳим аҳамиятга эга бўлиб, оила аъзоларининг турмуш тарзи кўп ҳолларда фарзандларнинг руҳий кайфияти, тасаввури ва ҳиссиётларини белгилаб беради. Демак оила соғлом, баркамол инсонни тарбиялаб вояга етказишда жамият олдида масъулдир.
Оилада тарбия топган ҳар бир инсон ҳар жиҳатдан умуминсоний, аҳлоқий, илмий, эътиқод ва бошқа соҳаларда камолотга етган ҳислатларни ўзида мужассамлантирган бўлиши лозим. Камолот сари аста-секин оламни, ўзлигини таний бошлайди.
Комиллик инсоннинг адолатли бўлиши, виждонан пок, ўз хатоларини англаб, улардан халос бўлишга харакат қилиши демакдир. Маънавиятни бойитиш, иймон-эътиқодли, ақл-заковатли бўлиш кишиларни ғафлатдан ўйғотади, барча эзгу тилакларни руёбга чиқаради.
Ёш авлодни баркамол, соғлом, Ватан туйғусини ҳис қила оладиган шахс қилиб вояга етказиш биринчи навбатда оилага ва ота-онага боғлиқдир. Ёш авлодда келажакка бўлган ишонч ҳиссини ўйғотиш учун эса аждодларимизнинг маънавий- ахлоқий меросини чуқур ўргатиш, уларнинг истеъдоди ва қобилиятини буюк мақсадлар сари йўналтириш мақсадга мувофиқдир.
Масалан, оилада моддий бойликнинг кўпайиши, ундан ота-оналар ва болаларнинг нотўғри фойдаланиши, ўсмирларнинг бир қисмида ҳаётга истеъмолчилик, боқимандалик нуқтаи назардан қарашни, тубанликни,худбинликни келтириб чиқаради, меҳнатсиз бойлик орттириш кайфияти кучаяди.
Хулоса қилиб айтганда оила бола тарбиясининг миллий ўзига хос қоидалари мавжуд бўлиб, ота-оналар улардан ўринли фойдаланишлари лозим.
Оилада маьнавий-руҳий ҳотиржамлик, ўзаро тотувлик хукмрон бўлса, оила аъзолари бир-бирларига ғамхўр бўлсалар, бола тарбиясининг таянч нуқтасини топа олсалар, бундай муҳит бола тарбиясига ижобий таьсир этади ва улар фарзандларига ҳақиқий бахт ҳадя этадилар, бу билан ишимизда ривожланиш, жамиятимизда олға силжиш бўлади.
Навоий вилояти Хатирчи тумани
Дўстлик МФЙ отинойиси Барнаева Турсуной.