Маййитга озор берманг.

17-01-2024, 20:58 admin Мақолалар 205

Маййитга озор берманг.
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Мусулмон одам яқин кишиси вафот этиб, мусибат етганида сабр қилади, Аллоҳ таолонинг қазои-қадарига рози бўлади. Мусибатга чидамай, бақириб йиғлаш, бидъат-хурофотга берилиб, сочини олдириб ташлаш, кийимларини йиртиш эса мушрика ва кофира аёлларни иши. Набий соллаллоҳу алайҳи васалам: "Ҳаққига йиғланган киши ҳаққига йиғланган нарса билан азобланади"-дедилар. (Имом Бухорий ривоятлари). Майитга овоз чиқармасдан, яхши фазилатларини эслаб йиғлаш жоиз. Лекин овоз чиқариб йиғлаш, дод-вой қилиш ўзини уриб, кийимини йиртиш каби ишлар мутлақо мумкин эмас." Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи вассалам бақириб йиғловчи, сочини олдириб ташловчи ва кийимини йиртувчи аёллардан юз ўгирганлар".(Имом Бухорий ривоятлари). Расулуллоҳ дод солиб йиғлагувчи аёлни ва унга қулоқ тутувчини лаънатлаганлар. (Абу Довуд ривояти). Яна у зот: Агар дод-вой солиб йиғловчи аёл ўлимидан олдин тавба қилмаса, қиёмат куни устида қатрондан лозим ва қичитқидан бўлган кўйлак билан тирилтирилади" - дедилар. (Имом Муслим ривояти). Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи вассаллам дедилар: "Чаккаларига уриб, кийимларини йиртувчи ҳамда жаҳолият дуоси билан дод-вой солувчи биздан эмас".(Мутафақун алайҳ).Тушунган одам учун бу жуда оғир гап. Ҳадисда айтилаётганидек бу иш ўша одамнинг ҳатто Ислом динидан чиқиб қолишига сабаб бўлар экан. Ўлим-оғир мусибат. Ота-онаси ёки яқинларидан айрилиш ҳар қандай одамни йиғлатади. Эътибор берган бўлсангиз, барча ҳадисда" Овоз чиқариб, дод-вой солиб" ибораси ишлатилмоқда. Лекин овозни пастлатиб, оҳиста йиғлаш жоиз. Бу нарса пайғамбаримизни Муҳаммад алайҳиссаломни ҳаётлари мисолида содир бўлган, "Набий алайҳиссалом Иброҳимни олиб ўпдилар ва ҳидладилар. Сўнг унинг олдига жон бераётганда кирдик. Расулуллоҳнинг кўзларидан ёш оқа бошлади. Шунда Абдураҳмон ибн Афв у зотга: Сиз-а !Эй Расулуллоҳ!" -деди. У зот "Бу раҳматдир"- дедилар ва яна йиғладилар. Сўнгра у зот:"Албатта кўз йиғлайди, қалб маҳзун бўлади, бироқ биз фақат Роббимиз рози бўладиган нарсаларнигина айтамиз. Биз сендан айрилганимиздан жуда хафамиз, эй Иброҳим"- дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим, Абу Довуд ривояти). Зарафшон шаҳри" Алишер Навоий" мфй ва "Янги Зарафшон" мфй отинойиси М.Мелиева.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш