Беморлик гуноҳларга каффоратдир.
Уммул Ало разияллоҳу анҳо айтадилар: мен касал бўлганимда Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени кўргани келдилар ва: Эй Уммул Ало, суюнчи бер. Мусулмоннинг касали туфайли Аллоҳ таоло ундан гуноҳларини ўчиради, ҳудди олов тилло ва кумушнинг кирини кетказганидек, дедилар (Абу Довуд ривояти).
Аллоҳ таоло бизларга жуда кўп неъматлар ато этган. Ҳатто касаллигимизни ҳам гуноҳларимизга каффорат бўлишига сабаб қилди.
Юқоридаги ҳадисда Ҳизом ибн Ҳаким ибн Ҳизом разияллоҳу анҳунинг аммаси Уммул Ало разияллоҳу анҳо айтадилар: "Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам мени касаллигимда кўргани келдилар". Сўнгра у кишига суюнчли хабар етказиб: "Эй Уммул Ало, суюнчи бер, мусулмоннинг беморлиги ундаги хато ва гуноҳларни кетказади", дедилар.
Демак, мусулмоннинг бемор бўлиши гуноҳлари кечирилишига сабаб бўлар экан. Буни ўхшатиш учун Расулуллох саллаллоҳу алайҳи васаллам зарбул масал ҳам келтирдилар: "ҳудди тилла ва кумушнинг кирини олов кетказганидек", деб. Тилло ва кумуш оловда куйдирилса, унинг устига ёпишган кирларидан тозаланади. Ҳудди шунингдек, мусулмон киши ҳам касаллиги сабабли гуноҳ ва хатолардан тозаланиб олади.
Ҳадисда Расулуллоҳнинг беморларни зиёрат қилишга боришлари, уларнинг ҳолидан хабар олишлари, уларга хурсанчилик гапларни айтиб кўнгилларини кўтаришлари ҳам зикр этилмоқда ва бу Расулуллоҳнинг ўз саҳобалари билан гўзал тарзда ҳаёт кечирганларидан далолатдир.
Яна бир хадисни ўргансак :
"Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлиш», деганлар».
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг бу ҳадиси шарифлари хабар шаклида келса ҳам, лекин буйруқ маъносини ифода қилмоқда.
У зотнинг: «Икки хислат мунофиқда жам бўлмайди: гўзал шакл ва динда фақиҳ бўлиш» деганлари «Эй умматларим, мунофиқ бўлмайин десангиз, гўзал шаклга эга бўлишга ва динда фақиҳ бўлишга урининглар!» деганларидир.
Гўзал шаклга эга бўлиш – том маънода гўзал бўлиш. Исломда ҳар бир нарса гўзал бўлишига тарғиб қилинади. Шунинг учун биз, мусулмонлар том маънода гўзал бўлишга ҳаракат қилмоғимиз лозим.
Динда фақиҳ бўлиш – Ислом динини дақиқ тушуниш эса, икки дунё саодатимиз учун ниҳоятда зарурдир. Динда фақиҳ бўлиш иймон нимаю куфр нима, Ислом нимаю нифоқ нима, савоб нимаю гуноҳ нима, ҳалол нимаю ҳаром нима, жаннат нимаю дўзах нима, жаннатга нима билан эришиладию, дўзахга тушишга нима сабаб бўлади каби ва шунга ўхшаш муҳим масалаларни тўлиқ билиш деганидир.
Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О. Тўрақулова