Расулуллоҳнинг аёлларига таълим беришлари

27-04-2021, 12:17 admin Ислом олами 562

Расулуллоҳнинг аёлларига таълим беришлари

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Рамазондаги ҳолатларини тафаккур қилган инсон буни яққол ҳис қилади. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан бу мавзуда ривоят қилинган аксарият ҳадисларда аёл саҳобалар иштирок этганлар. Буларнинг барчаси таълим беришга нақадар рағбат қилганликларига далолат қилади. Қуйидаги ҳадислар бунга яна-да яққолроқ далил бўлади деган умиддамиз: Ойша (розияллоҳу анҳо) Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўради: “Ё Расулуллоҳ! Агар “Қадр” кечаси қайси тундалигини билганимда нима дейишим керак?” Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳим! Сен афв этувчи ва карим Зотсан! Афв этишни ёқтирасан. Бундай экан, мени афв эт”, деб жавоб бердилар (Имом Муслим ривояти).
Ойша розияллоҳу анҳодан бир аёл сўради: “Нега ҳайзли аёл рўзани қазо қилади-ю намозни қазо қилмайди? Ойша розияллоҳу анҳо: “Биз ҳам бундай бўлар эдик. Шунда бизга рўзани қазо қилишга амр қилинар ва намозни қазо қилмасликка буюрилар эдик”, деб жавоб берган (Имом Муслим ривояти).
Бу ҳадисда шариатнинг асос қоидаларига ҳурматда бўлиш ва уларни тараддудсиз қабул қилишга ишора бор. Чунки булар диннинг асосини ташкил қилади ва мусулмоннинг зарурий сифатларидан саналади. Аллоҳ таоло бундай деган: “Аллоҳ ва Унинг пайғамбарига ўрталарида ҳукм чиқариш учун чорланган вақтларида мўминларнинг сўзи “эшитдик ва бўйинсундик” (демоқдир). Ана ўшаларгина нажот топувчилардир” (Нур сураси, 51-оят). Бошқа бир оятда бундай дейилган: “Бас, Раббингиз ҳаққи, улар ўрталаридан чиққан низоларга сизни ҳакам қилмагунларича ва сўнгра чиқарган ҳукмингиздан дилларида танглик сезмай, тўла таслим бўлмагунларича, зинҳор имон келтирмагайлар” (Нисо сураси, 65-оят).

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Рамазонда” китобидан.

Каналга уланиш:
@muminauzскачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар ва имом хатибларнинг фаолиятларидан лавҳалар
Отинойилар фаолиятларидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш