Пайғамбарни кўрган сахоба.

13-10-2022, 23:19 admin Мақолалар 392

Пайғамбарни кўрган сахоба.
Пайғамбаримиз Мухаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам Солмон Форсийга : " Ё Солмон ковушингни товушини эшитдим жаннатда , " дедилар.
Яна бир куни Салмон Форсий разияллоҳу анҳу дарахтнинг тагида ўтирган эдилар, дарахтнинг қуриган шоҳини олдиларда бир силкитган эдилар барглари тўкилиб тушди. Кейин ёнларида ўтирган кишига: Эй, Абу Усмон, мендан нега бундай қилганимни сўрамайсанми?-дедилар. Абу Усмон: Нега бундай қилдингиз?-деб сўради. Бир куни Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳам менга шундай қилган эдилар. У зот билан бирга бир дарахтнинг тагида ўтирган эдик, у киши дарахтнинг қуриган шоҳини олдиларда бир силкитган эдилар, ҳамма барглари тўкилиб тушди. Шунда мендан: нима учун бундай қилганимни сўрамайсанми?-дедилар. Мен: нега бундай қилдингиз?-деб сўрадим. Шунда У зот саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон мусулмон киши таҳорат қилса ва таҳоратини мукаммал қилса, сўнгра беш вақт намозини ўқиса, унинг гуноҳлари ҳудди мана бу шоҳнинг барглари тўкилгандек тўкилиб тушади, дедилар ва ушбу оятни ўқидилар:
وَأَقِمِ الصَّلَاةَ طَرَفَيِ النَّهَارِ وَزُلَفًا مِنَ اللَّيْلِ إِنَّ الْحَسَنَاتِ يُذْهِبْنَ السَّيِّئَاتِ ذَلِكَ ذِكْرَى لِلذَّاكِرِينَ
“Куннинг ҳар икки тарафида (яъни, эртаю кеч) ва туннинг бир бўлагида намоз ўқинг! Албатта, савобли ишлар гуноҳларни кетказади. Бу ёд этувчилар учун ёдномадир” (Ҳуд сураси, 114-оят). (Аҳмад, Насаий ва Табароний ривоят қилганлар).
Мени Солмон Форсийга хавасим келаяпти ,Солмон бўлгим, пайғамбаримнинг ёнида бўлгим келяпди.Яратган Парвардигор биз Умматларига Росулимнинг шафоатларидан насиб этсин.

Учқудуқ туман бош отинойиси О Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
Навоий вилоят имомларининг сайёр семинари Канимех туманида
"Қосим Шайх" жоме масжидида рамазон ҳайити намози
РАМАЗОН ҲАЙИТИНГИЗ МУБОРАК
Фуқароларни қабул қилиш куни
Навоий вилоятида ҳам ифторлик дастурхонлари ёзилди
"Таровеҳ" намозларига ташриф буюрувчи фуқароларнинг хавфсизлиги ишончли таъминлаш
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш