Силаи раҳм.

29-12-2023, 16:59 admin Мақолалар 212

Силаи раҳм.

Бисмиллаҳир рохманир рохим .

Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан силаи раҳм қилишга ундовчи, қариндошлардан узилишдан қайтарувчи мазмундаги кўплаб ҳадислар ворид бўлган. Шуларнинг умумий маъноси Ислом динида силаи раҳм қилишнинг аҳамияти жуда ҳам катта эканлигига далолат қилади.

Қуйида силаи раҳмга далолат қилган ҳадислардан бир нечтасини зикр қилиб ўтамиз:

-Абу Айюб ал-Ансорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, бир киши Расулуллоҳдан: менга мени жаннатга киритадиган амаллар ҳақида хабар беринг, деди. Одамлар: унга нимага керак экан? Шу саволни бериш нимага керак экан?-дейишди. Расулуллоҳ: “Керак эканки, сўраяпти, дедилар ва: Аллоҳга ибодат қиласан, Унга бирор нарсани шерик қилмайсан, намозни ўқийсан, закотни берасан ва силаи раҳм қиласан”, дедилар.
Демак, Аллоҳнинг фазли ила силаи раҳм қилган киши жанатга киради. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам ушбу ҳадисда силаи раҳмни ибодатга тенглаштирмоқдалар.

-Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Раҳм Аршга туташган шоҳдир. У равон тилда: Аллоҳим, ким мен билан боғланса Сен ҳам унга боғлан, ким мендан узилса Сен ҳам ундан узил, деган. Шунда Аллоҳ таоло: Мен Раҳмон Раҳим зотман. Мен Раҳмга ўз исмимни қўйганман. Бас, ким у билан боғланса Мен у билан боғланаман, ким ундан узилса Мен ҳам ундан узиламан”, деган.
Ҳадиснинг мазмунидан тушунишимиз мумкин бўлган жиҳат шуки, ким силаи раҳм қилса Аллоҳ таоло ундан рози бўлади ва раҳматига ноил этади.

-Абу Зар Ғифорий разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, у киши айтганлар: Халилим Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам менга Аллоҳ таолонинг йўлида ҳеч бир маломатчининг маломатидан қўрқмаслигимни ва менга орқа ўгирган қариндошларимга ҳам сила раҳм қилмоғимни васият қилдилар.
Силаи раҳм қилиш ҳақида Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобаларига ҳам васият қилиб турганларини ушбу ривоятдан англашимиз мумкин бўлади.

-Оиша разияллоҳу анҳодан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Раҳм Аршга осилиб олиб: Ким мени боғласа Аллоҳ у билан боғланади, ким мендан узилса Аллоҳ ундан узилади, деб туради”.

-Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким ризқи мўл, умри узоқ бўлишини истаса силаи раҳм қилсин”.
Демак, силаи раҳм умрни узайиши ва ризқнинг кўпайишига сабаб бўлар экан.

-Абдуллоҳ ибн Салом разияллоҳу анҳу айтадилар: Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кириб келаётганларида мен у кишини кўргани чиқдим. У кишини кўришим билан, бундай юзли инсон асло ёлғон гапирши мумкин эмаслигини билдим. У кишидан биринчи эшитган нарсам шу эдики, у киши айтдилар: “Эй инсонлар! Очларга таом беринглар, ўзаро салом алик қилишга одатланинглар, силаи раҳм қилинглар, тунлари одамлар ухлаб ётган вақтда туриб намоз ўқинглар. Шунда жаннатга саломат кирасизлар”.

-Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса меҳмонини ҳурмат қилсин. Ким Аллоҳга ва охират кунига имон келтирган бўлса силаи раҳм қилсин. Ким Аллоҳга охират кунига имон келтирган бўлса яхши нарсани гапирсин ёки жим турсин”.
Демак, силаи раҳм қилиш ҳам имоннинг мустаҳкамлигидан далолатдир.

-Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Одам болаларининг амаллари ҳар пайшанба куни жумага ўтар кечаси Аллоҳ таолога кўрсатилади. Шунда силаи раҳмни узган кишининг амали қабул бўлмайди”.

-Жубайр ибн Мутъим разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар: “Раҳмидан узилган кимса жаннатга кирмайди”.

Учқудуқ туман "Айтим "мфй отинойиси М. Жабборова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш