Бизни қизиқтирган ойлар.

2-01-2024, 21:40 admin Мақолалар 215

Бизни қизиқтирган ойлар.

Кўпчилигимиз исломий ойлар хақида қизиқамиз.Мусулмонлар тақвими бўйича ҳисоблаш Ҳижрат – яъни, Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккадан Мадинага кўчиб ўтган 622 йилда ташкил этилган. Унинг Қамарий деб номланишига сабаб – унинг кунлари ой кўринишига қараб белгиланишидир.Янги ой (ҳилол) кўринган кундан то янаги янги ой чиққунига қадар 12 соат 44 дақиқа 3,8 секунд муддат ўтади. Шу жиҳатдан ой гоҳида 30, гоҳида 29 кун бўлади. Шунинг учун маълум бир мавсумга тўғри келмайди, ҳар йили ҳар хил григорий (яъни одатда биз ҳисоблайдиган, август, сентябр каби) ойларда келади. Ҳижрий йилнинг бошланиши ҳам мелодий йилнинг турли ойларига тўғри келади.
Исломий ойлар ҳижрий-қамарий бўлиб:
Муҳаррам – исломий ойларнинг биринчиси ҳисобланади. “Муҳаррам” сўзининг мазмуни – “таъқиқланган”, “маън этилган” каби маъноларни англатади.  Бундай аталишининг сабаби, йилнинг бу даврида урушлар таъқиқлаганидадир. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг Тавба сураси, 36 оятида шундай марҳамат қилади:
“Аллоҳ наздида ойлар сони, Аллоҳнинг осмонлар ва Ерни яратгандаги Китобига кўра, ўн иккитадир. Булардан тўрттасида уруш ҳаром, бу ҳақ ҳукмдир...”. Ояти каримада таъкидланишича, Аллоҳ таоло осмонлару Ерни яратган кунда Китобига битиб қўйганига кўра, йилдаги ойлар сони ўн иккита қилиб белгиланган. Булардан тўрттаси: зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам, ражаб ойлари  ҳаром  ойлар, яъни ўша ойда уруш қилиш, қон тўкиш ҳаром қилинган ойлар эди.
Муҳаррам ойининг ўнинчи кунидан Ашуро кунлари бошланади. Улар Пайғамбарлар, Ер ва Осмон яратилиши, фаришталар ҳамда Одам алайхиссалом билан боғлиқ, ислом олами учун муҳим кунлар саналади. Кимки Ашуро кунларида рўза тутса, кўпгина ажр ва мукофотлар олиши таъкидланади. Пайғамбармиз саллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисларида: “Рамазон ойи рўзасидан кейинги Аллоҳнинг ойи бўлган Муҳаррам ойида тутилган рўзанинг савоби улуғдир” дея марҳамат қилганлар.
Сафар – исломий тақвим бўйича иккинчи ойдир. “Сафар” сўзининг мазмуни “сафар, саёҳат” маъносидадир. Нима учун бундай номланганини, бу ойда араблар ўз уйларини ташлаб кетишлари билан боғлайдилар. Улар жангу жадаллар ёки ниҳоятда иссиқ бўлганлиги сабабидан яшаш жойларини ташлаб кетганлар. Шу эътибордан сафар деб номланган.Раби ул-аввал – ислом тақвимидаги учинчи ой. “Раби” сўзи баҳор маъносини англатади. Раби ул-аввал ойининг 12-санасида Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам туғилганлар. Бу григориян тақвимга кўра 571 йилнинг
24 апрелига тўғри келади.
Рабиус сани ёки Рабиул-охир. Тақвимнинг тўртинчи ойи. “Сани” арабчада “икки” дегани, “ахир” – охирги, “раби” – баҳор деганидир.
Жумодул-аввал – бешинчи ой. “Жумод” дегани музлаш, қотиб қолиш дегани. 5-6 ойнинг бундай номланишига сабаб, айнан ушбу икки ойда сувлар музлаган ва қиш келган вақтга тўғри келган.
Жумодус-саний. Олтинчи ой. Қиш охири мазмунини англатади.
Ражаб. Еттинчи ой. Бу сўз “улуғлаш” деган маънони билдиради. Араблар бу ойни улуғ санаб, урушни тўхтатгани учун шундай номланган. Чунки, Ражабдан кейин Шаъбон, кейин эса Рамазон ойи келади. Муқаддас ойга тайёргарлик мақсадида бу ой улуғланади.
Шаъбон – исломий тақвимнинг  саккизинчи ойи. Ушбу сўз арабча “ташаба”, яъни “бўлиниш” мазмунини англатади. Бу ойда араблар бўлиниб, сув излаганлар, ёки алоҳида бўлиб юрганлар.Бу ой ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўплаб ҳадислар келган.  Шаъбон ойининг 14-дан 15-га ўтар кечаси ислом оламидаги энг фазилатли тунлардан бири Бароат кечасидир....
Рамазон тақвимдаги тўққизинчи ой бўлиб,Қуръон нозил бўлган ойдир.
Шаввол- ўнинчи ой бўлиб, ушбу ойда туялар хомиладор бўлиб сутдан тўхтаб қолгани учун , "ташаввала", яъни тугаб, тўхтаб қолиш" деган маънони билдиради.
Зул- қаъда  ўн биринчи ой. Ушбу ойда уруш харом қилингандир.
Зул-хижжа ўн иккинчи ой бўлиб "Хажли"  деган маънони билдиради.
Бу ойда - "Ийд ал- Адхо, яъни қурбон хайити нишонланади.

Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О.Тўрақулова.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш