Муҳаррам ойи ва Ашуро куни фазилатлари.

10-08-2022, 17:59 admin Мақолалар 370

Муҳаррам ойи ва Ашуро куни фазилатлари.
Дунё мамлакатлари турли тақвимларда йил, ой, кун ҳисобини юритади. Маълумот ўрнида, кўплаб ислом мамлакатларида амал қилинадиган ҳижрий-қамарий тақвим ойнинг фалакдаги ҳаракатига асосланади. Ҳилол (янги ой) кўрингандан кейинги кун янги ойнинг биринчи куни ҳисобланади. Ҳижрий-қамарий ойлар 29 ёки 30 кун бўлади. Шу сабабли ҳижрий-қамарий йил 354-355 кун бўлиб, милодий йилдан 10-11 кун кам бўлади. Ҳижрий-қамарий тақвимнинг биринчи куни Муҳаррам ойининг биринчи кунидан бошланади. Ҳижрий-қамарий йил бўйича ойлар тартиби қўйидагичадир: Муҳаррам, Сафар, Рабиъул аввал, Рабиъул охир, Жумодул аввал, Жумодул охира, Ражаб, Шаъбон, Рамазон, Шаввол, Зулқаъда, Зулҳижжа.
Ойнинг чиқишига қараб, 2020 йил 20 август куни ҳижрий-қамарий тақвим бўйича 1442 йил кириб келди. Муҳаррам ойи янги йилнинг биринчи ойи ҳисобланади.
— Аллоҳ таоло бутун борлиқни, жумладан инсониятни ҳам тартиб билан яратган. Сабаби, яратилиш жараёнларининг вақт билан ўлчанганидир. Яъни, Аллоҳ таоло Қуръони Каримда оламни неча кунда яратганининг хабарини беради. Албатта, у кунларнинг биз истиқомат қилиб турган кунимиздан фарқи бўлса-да, вақти тайин қилингандир.
Аллоҳ субҳанаҳу таоло Тавба сурасининг 36-оятида бутун борлиқни яратганида ўзининг ҳузурида ойларни 12 та қилиб белгилаганини эълон қилади. Бу ойлар бандага ёрдамчи бўлиб, умрини, вақтини, ишларини режалаштиришда, ҳисоблашда лозимдир. Ҳаётнинг қадрига етади. Шу боис, инсоният йилларнинг ҳисоб-китобга ҳар доим муҳтож бўлган.Шу боис, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг саҳобалари Ислом тақвимини жорий қилишга маслаҳат қилишган ва катта келишув бўлган. Бунда ҳазрати Али розиаллоҳу анҳунинг таклифини кўпчилик маъқуллаган. Таклифлар орасида Пайғамбарнинг таваллуди, ваҳий нозил бўлган саналар биринчи йил сифатида олинишига доир таклифлар ҳам бўлган.Маълумот ўрнида: Ҳижрий-қамарий тақвимдан фойдаланишга иккинчи халифа Умар ибн Хаттоб разияллоҳу анҳу даврида, яъни 16-ҳижрий йилнинг Рабиул аввал ойида қарор қилинган ва келгуси 1-Муҳаррам 17-ҳижрий йилнинг боши деб ҳисобланган. Ҳижрий-қамарий йилнинг бошланишига Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васалламнинг Маккаи мукаррамадан Мадинаи мунавварага ҳижрат қилган саналари асос қилиб олинган. Бу милодий 622 йилга тўғри келади. «Ҳижрий» деган сўз «ҳижрат (кўчиш)га тегишли», «қамарий» эса «ойга тегишли» деган маънони билдиради.
Канимех тумани Наврўз мфй отинойиси Хаджанова Нозигул.
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш