Зулҳижжа ойи яқинлашиб келмоқда.
Аллох таоло Қуръони каримда Зулҳижжа ойини “ҳаром” яъни муқаддас ва уруш ҳаром қилинган ойлар дея таърифлаган тўрт ойнинг биридир. “Ҳаром” сўзи араб тилида “таъқиқланган”, “муқаддас қилинган” деган маъноларни англатади. Ҳаром қилинган ойлар – зулқаъда, зулҳижжа, муҳаррам ва ражаб ойлари бўлиб, уларнинг аввалги учтаси кетма-кет, ражаб ойи эса орадан беш ой ўтгандан кейин келади. Зулҳижжа сўзи “Ҳаж эгаси” деган маънони билдиради. Зулҳижжа ойи Аллоҳ таоло уруш, қон тўкишни ҳаром қилган (Зулҳижжа, Зулқаъда, Муҳаррам, Ражаб) тўрт ойнинг бири, ҳижрий-қамарий тақвимнинг охирги ойидир. Аллоҳнинг фазли ва раҳмати ёғиладиган тоат-ибодат мавсумларидан бири. Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида Ҳаж ибодати адо этиладиган, қурбонлик қилинадиган, Арафа ва Қурбон ҳайити нишонланадиган ой. Бу ойда, айниқса унинг дастлабки ўн кунида қилинган ибодатлар Аллоҳ таолонинг наздида энг севимли амаллардан саналади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳ даргоҳида Зулҳижжанинг ўн кунидан афзал кун йўқ” деганлар. Бу муборак кунлар ҳар бир мўмин-мусулмон учун янада кўпроқ солиҳ амаллар қилиб, Аллоҳга янада яқинлашиш учун бир фурсатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга бу кунларнинг дунёдаги энг фазилатли кунлар эканини билдириб, унда солиҳ амаллар қилиб қолишга тарғиб қилганлар. Бу ҳақда “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам “Аллоҳ учун ушбу ўн кунликда қилинадиган солиҳ амаллардан кўра севимлироқ амал йўқдир”- дедилар ва “Арафа кунининг рўзаси ундан олдинги бир йил ва ундан кейинги бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”- дея марҳамат қилганлар. Зулҳижжа ойининг биринчи ўн кунлигида мўмин-мусулмонлар солиҳ амалларга бошқа ойлардан кўра кўпроқ тарғиб қилинганларининг ҳикмати шундаки, ундаги амаллар Аллоҳ учун янада севимлироқ бўлганидир. Нима сабаб бу ойдаги амаллар Аллоҳга маҳбуброқ бўлишини сабаби шундаки, бу ойнинг аввалги ўн кунларида ҳожилар ҳаж амалларини бажараётган бўладилар, кунларнинг энг улуғи Арафа ва Қурбон ҳайити ҳам айнан шу ўн кунлик ичидадир, шу сабаб бу кунларда қилинган амаллар Аллоҳ учун энг маҳбуб амаллардан бўлиб ҳисобланади. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам “Аллоҳ учун ибодат қилинишга Зулҳижжанинг ўн кунидан севимлироқ кунлар йўқдир. Унинг ҳар кунлик рўзаси бир йиллик рўзага, ҳар тундаги ибодат Лайлатул қадрдаги ибодатга тенгдир”-деб марҳамат қилганлар. Зулҳижжанинг ўнинчи кунидан ўн учинчи кунигача, яъни тўрт кун рўза тутиш харомдир. Шу боис Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Зулҳижжа ойининг дастлабки тўққиз кунида рўза тутар эдилар. Муфассирлар бу ойда ҳаром қилинган амалларни “Бу ойларда гуноҳ ишларни қилмангиз, уларнинг ҳурматини бузмангиз, уларда ҳаром қилинган ишларни ҳалол қилиб олмангиз, акс ҳолда ўзларингизга зулм қилган бўласизлар” – дея изоҳлайдилар. Гарчи гуноҳ маъсиятлар ҳар кандай вақтда ҳам ҳаром ва кабиҳ саналса-да, аммо мазкур тўрт ойнинг зиёда ҳурмати туфайли уларда содир қилинган гуноҳларнинг жазоси ва қабоҳати бошка ойлардагидан кўра ёмонроқ бўлади. Худди шунинг каби, мазкур ойларда Аллоҳ ризоси учун амалга ошириладиган эзгу амаллар, тоату ибодатлар учун киши бошка вақтлардагидан кўра кўпроқ ва ортиқроқ ажру савобларни қўлга киритади. «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Аллоҳ таоло наздида бирор кун ва у (кун)лардаги амал ушбу ўн кун (ва уларда қилинган амал)дан афзал (ва) Аллоҳ азза ва жаллага суюкли эмас. Бас, у (кун)ларда таҳлил ва такбирни кўпайтиринглар. Чунки, у (кун)лар таҳлил, такбир ва Аллоҳ таолога зикр (айтиладиган) кунлардир ва у (кунлар)дан бир кунининг рўзаси бир йилги рўзага баробардир. У (кун)ларда қилинган амал етти юз баробарга баробар бўлади»-деб марҳамат қилганлар. Такбири ташриқ: “Аллоҳу акбар, Аллоҳу акбар, Ла илаҳа иллоллоҳу валлоҳу акбар, Аллоҳу акбар ва лиллаҳил ҳамд”
Маъноси: Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир. Аллоҳ таолодан ўзга илоҳ йўқдир. Аллоҳ буюкдир, Аллоҳ буюкдир ва ҳамд Аллоҳ таоло учундир. Зулҳижжанинг тўққизинчи куни, яъни арафа куни рўза тутиш улкан савобларга сабаб бўлади. Ҳожилар арафа куни рўза тутмасалар ҳам бўлади, чунки хожиларнинг бу кунда рўза тутишлари уларнинг заиф бўлиб қолиб, ибодатларнинг мукаммал даражада бажарилишига тўсқинлик қилиб қолиши мумкин.
Аллоҳ таоло яқинлашиб келаётган Зулҳижжа ойини барчамизга муборак этиб, солиҳ амалларда бардавом бўлишимизни насиб айласин!.
Навбаҳор тумани “Уч тут” жомий масжиди
имом ноиби Элмурод Холов