Банданинг мажбурияти.

28-12-2023, 22:15 admin Мақолалар 181

Банданинг мажбурияти.
Инсон ўзи учун нима фойдаю, нима зарар эканлигини яхши англамоғи лозим. Шунингдек, зиммасида қандай мажбурият бор ва қандай ҳақ-ҳуқуққа эга эканлигини билиш ҳам ҳар бир кишининг бурчи ҳисобланади.
Масалан, сизнинг Аллоҳни олдида қандай мажбуриятингиз бор? Албатта, Унга итоат этмоғингиз, У буюрган фарзу вожиботларни адо этмоғингиз, шунингдек суннат ва нафл амалларни бажармоғингиз сизнинг мажбуриятларингиздан саналади. Бунинг эвазига Сиз Аллоҳ таолодан ҳеч нарса талаб қилиш ҳақига эга эмассиз. Чунки, ушбу амалларни сиз Унинг сизга ато этган ва этаётган беҳисоб неъматлари муқобилига адо этмоқдасиз.
“Мен жинлар ва инсонларни фақат Ўзимга ибодат қилишлари учунгина яратдим. Мен улардан бирор ризқ истамасман ва улар Мени таомлантиришини ҳам истамасман. Зеро, Аллоҳнинг ўзи Раззоқ (ризқ берувчи), қувватли ва Матин (қудратли)дир” (Зориёт сураси, 56-58-оятлар).
Ҳақиқат шуки, аслида инсоннинг қилган жинояти ўзининг зарарига ҳужжат, қилган ибодати эса, унга ато этилган неъмат. Агар сиз: мен намоз ўқидим десангиз, Аллоҳ таоло: мен сени намоз ўқийдиган қилиб қўйдим, дейди. Закот бердим десангиз, Мен сени закот беришга муваффақ қилиб қўйдим, дейди. Мен зикр қилдим десангиз, Мен сени зикр қиладиган қилиб қўйдим, дейди. Шунингдек, инсон ҳеч қачон: Аллоҳ таоло менга гуноҳ қилишимни тақдир қилгани учун қилдим, дейиши ҳам тўғри бўлмайди. Чунки, гуноҳнинг тақдирда битилиши аввало, ўша инсоннинг зарарига ҳужжат. Қолаверса, узр айтиб тавба қилиш, Аллоҳга зорланиб истиғфор айтишга васила. Зинҳор, қилган гуноҳини тақдирдан билиб, Аллоҳни олдида ўзини оқлашга восита қилмаслик керак.
Демак, сиз ҳар икки ҳолатда ҳам, жиноят қилганингизда ҳам, итоат қилганингизда ҳам зиммангизга янги мажбурият тушади. Жиноят учун тавба қилиш, мағфират тилаш мажбурияти бўлганидек, итоат учун шукр қилиш мажбурияти бор. Ҳар қачон намоз ўқиганингизда, рўза тутганингизда ва ҳоказо амаллар қилганингизда сизни Ўзининг тоатига муваффақ қилгани учун Аллоҳ таолога яна шукрона келтириш мажбурияти зиммангизга тушаверади.
Яна шуни англамоқ лозимки, биродарингизни айблаб қилган гуноҳингиз ўзингизни зарарингизга ҳужжат бўлади. Чунки, сиз биродарингизни айблаб гўёки, ўша айбдан ўзингизни поклаган бўлдингиз. Аслида, биродарингизни бирор нарсада айблаб ўзингизни оқлашингиз кибрнинг бир турига киради. Эҳтимол, Аллоҳ таоло биродарингизни айбини кечириб юборар. Эҳтимол, Аллоҳ таоло унга гуноҳидан тавба қилиш, афсус надомат чекишга тавфиқ берар. Сиз эса, ўзингизни ундан устун кўриб кибр қилганингиз эвазига  Аллоҳнинг олдида жавобгар бўлиб қолишингиз мумкин.
Сиз ўйлайсизки, қилган ибодатингиз сизни жаннатга киришингизга сабаб, деб. Йўқ, ундай эмас. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳеч кимни амали жаннатга киргиза олмайди”, деганлар. Саҳобалар: Сизни ҳамми, ё расулуллоҳ?-деб сўрашганида, У зот: “Ҳа, мени ҳам. Фақат, Аллоҳнинг фазли ва марҳамати билангина кираман”, деганлар.
Демак, биз қилаётган амалларимиз билан ҳеч қачон мақтанмаслигимиз, бошқалардан ўзимизни устун кўриб кибрга кетмаслигимиз керак. Аксинча, Аллоҳ таоло бизни Ўзига итоат қилишимизга тавфиқ бергани учун ўзимизни янада мажбуриятли ҳис қилишимиз, амалларимизни мақбул бўлишини сўрашимиз лозим. 

Учқудуқ туман имом хатиби аёл-қизлар масалалари бўйича ёрдамсиси О. Тўрақулова
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Жума намозига борасизми?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш