Шукронаи неъмат қани?

25-12-2023, 23:34 admin Мақолалар 184

Шукронаи неъмат қани?
Бисмиллаҳир Рохманир Рохийм
Меҳрибон Аллоҳ бизларга чексиз неъматларни ато этиб, агар шукроналик келтирсак бизни янада мукофотлаши ҳақида ўз каломида:”...Шукр қилувчиларни эса,албатта мукофотлаймиз”,- деб марҳамат қилган. Яқинда бир қариндошимизникига тўйга бордим. Ҳар иккала томон ҳам зиёли оила бўлиб,фарзандлар ҳам бир бирига жуда мос худди узукка кўз қўйгандек.Бу намунали оила ҳалол меҳнат эвазига дастурхон ёзиб, элга ош берди.Тўй бошланди.Аёллар томон ҳам эркаклар томон ҳам дастурхон атрофида чиройли тартиб билан овқатландилар.Ўйин - кулгу авжида бўлди.Мастава ўзимизни миллий таомлар ичида энг яхши ва хушхўр таом саналади.Шунинг учун ҳам меҳмонлар таомни иштаҳа билан тановул қилдилар.Овқатланиб бўлганларидан сўнг эркаклар томондаги меҳмонлар ўз ҳамроҳлари билан ,аёллар томонидан аёл меҳмонлар ўз ҳамроҳлари билан туйхонадан чиқиб кета бошладилар.Қани? кексалар дуосини эшитиб,ёшларга бахт-иқбол тилаб,икки кафтларини юзларига суртиб:” Омин! Аллоҳу Акбар! ”,- деб таом учун, икки ёшга бахт тилаб, мезбонлик хизматини қилганлар ҳақиларига дуо қилгунга қадар сабр қилувчи меҳмонлардан бирорта топилса! Бирин- кетин чиқиб кетишди.Тўйхона бўшаб қолди.
Даврада кексалар саноқли эди. Бир меҳмонга мен :”Тўхтанг дастурхонни ҳурмати,нон - туз ҳурмати дуо қилайлик десам,ҳамроҳим менга афтини сал буриб кетиб қолди. Жуда хафа бўлдим. Ҳурматли меҳмонлар сизлар сайланиб шу хонадон меҳмони бўлдингиз! Сизнинг шу оила аъзолари олдида қадр- қимматингиз баланд эканки сиз лутфан таклиф қилиндингиз! Ҳурматли меҳмон тафаккур қилинг бу дастурхон туй эгаларининг машаққатли меҳнати, неча йиллик орзу ҳаваси эвазига ёзилган.Барпо бўлаётган ёш оила сизлардан дуо олишни ният қилишган.Азизлар биз ҳаммамиз алҳамдулиллаҳ мусулмонмиз.Мусулмончиликда бундай ношукурчилик ва ҳурматсизлик амали йўқку! Ҳазрат Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг:” Сизларга бир киши яхшилик қилса,албатта уни мукофотланглар, агар мукофот учун бирор нарса тополмасанглар, уни чиройли дуо қилинглар”- деб марҳамат қилганлар.
“Азиз меҳмонжонлар!Дастурхоннинг ҳурматини жойига қўяйлик. Тўйхонадан ҳамма еб- ичиб, қорин тўқлаб туриб кетарими? Қадриятларимизни ким келажак авлодга етказади? Тўй Аллоҳнинг хазинаси.Ёмғир билан ер кўкаради, дуо билан эл кўкаради! Келинг азизларим элимиз ободлиги, юрт тинчлиги хотиржамлиги ,неъматлар бардавомлиги қолаверса келажакка илк қадам қуяётган ёшлардан дуоларимизни аямайлик. Ахир ҳеч бўлмаганда еган - ичган таомларимиз учун шукр қилишни ҳам билайликда”,-деган сўзларим ўша куни бўғзимда қолди.Шунинг учун мен ушбу сўзларимни оқ қоғозга битиб сизларнинг ҳукмингизга ҳавола этдим.
Навкар маҳалласи отинойиси Сабоҳат Самиева
скачать dle 11.0фильмы бесплатно

Мавзуга оид бошқа ўхшаш маълумотлар:

Шарҳ қўшиш

Машҳур янгиликлар
Фотолавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
ЎМИ Навоий вилояти вакиллиги фаолиятидан лавҳалар
Диний билмларингиз қай даражада?

МАХСУС ИМКОНИЯТЛАР

КЎРИНИШ

A
A
A

ШРИФТ ЎЛЧАМИ

0% га катталаштириш