Муборак каломга муҳаббат....
Зайд ибн Собитдан ривоят қилинади..
Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васаллам:
" Албатта, Аллоҳ таоло Қуръонни нозил қилинганидек ўқилишини хуш кўради" , дедилар.
Имом Бухорий ривоят қилган...
Қуръони Карим Жаброил алайҳиссалом воситасида Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламга 23 йил мобайнида нозил қилинди. У пайтларда саҳобалар Қуръон оятларини ёдлашган. Расулуллоҳ саллоллоҳу алайҳи васалламдан маъносини ўрганиб, дилларига жо қилишган..
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг мусулмонларга Абу Бакр розияллоҳу анҳу халифа этиб сайландилар. У кишининг даврларида диндан қайтганлар билан мусулмонлар орасида қаттиқ жанглар бўлди. Шу жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Шунда ҳазрати Умар Абу Бакр Сиддиқ ҳазратларига (Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин): «Қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин, шунинг учун уни китоб шаклига келтириб, жамлаб қўйиш керак», деган маслаҳатни бердилар.
Аввал бошда ҳазрати Абу Бакр иккиланиб турдилар, чунки бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида қилинмаган эди. Кейинроқ эса Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш зарур эканини англаб етдилар ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни чақириб, бу ишни амалга оширишни у кишига топширдилар. Чунки Зайд ибн Собит Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жуда кўп бирга бўлган, Қуръонни энг яхши ёд олган ва уни Набий алайҳиссаломнинг ҳузурларида ёзган, Пайғамбаримиз вафот этадиган йиллари Жаброил фариштага Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб ўтказганларида у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бирга бўлган эди..
Шу даврда тўплаб, саҳифаланган Қуръони Карим ҳазрат Усмон ибн Аффон розияллоҳу анҳу даврларида китоб шаклига келтирилиб, тарқатилди...Биз ўқиётган Қуръонимиз, Аллоҳ таборака ва таолонинг муборак каломи ўша даврлардан, Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи васалламдан бизгача етиб келган охират тадориги учун бемисл туҳфа, дўзах оловидан нажотдир...
Қуръони Карим -Аллоҳнинг каломи, Унинг нуридир. Қуръоннинг номларидан бири «Нур»дир. У чин ихлос-муҳаббат билан ўқилса, кишининг қалбини нурафшон қилади ва юзига нур бахш этади. Эътибор берилса, аксар қориларнинг юзида ўзгача нур балқиб туради. Шунинг учун Қуръон ўқувчини тез таниб олиш мумкин.
Қуръон ўз аҳлини дунёда ҳам, охиратда ҳам ташлаб қўймайди. Биз дунёни тарк этиб, кафанга ўралганимизда ва қабрга қўйилганимизда ёлғиз Қуръонгина бизга шафоатчи бўлади.
Машойихлардан бири айтади:
“Эй Қуръон ҳофизи, кунлик вирдингни якунламай туриб уйқуга ётмагин. Ўрнингга ётишга кетаётиб, ундан вазифанг қолгани ёдингга тушса, кўрпангдан туриб, уни якунига етказгин. Буни худди кун давомида уч маҳал овқатланишни унутмаганинг каби эътибор қилгин. Ёд олаётганларингга бефарқлик қилмагин ва тугатмагунингча асло уйқуга ёта кўрмагин”.
Маърака ўтказа туриб, яқинларимиздан бири менга мурожаат қилиб қолди:
Яқинда фалон жойда маъракада бўлдим. Отинойи Қуръонни шунақаям хато ўқидики, чидолмай "Сиз Қуръон ўқиманг, ғиж-ғиж хато билан ўқияпсиз, ўзингизниям, эшитаётганларниям гуноҳга қолдиряпсиз дедим " деб қолди.
" Кўпчиликни ичида шундай дедингизми,бекор қилибсиз, секингина ўзларига тушунтириш керак эди, ўзингиз ҳам гуноҳга қолибсизку?"- дедим куйиниб.
Аммо ,айтган гаплари қулоғимда бот -бот жаранглаб, юрагимда акс-садо бериб турди.
Агарки , биз Аллоҳ таолонинг муборак каломини тиловат ёки қироат қилар эканмиз, энг аввало, Аллоҳ розилиги йўлида тўғри ўқийлик, акс ҳолда ўтирганлар ичида биттагина бўлсаям шундай инсон топилиб изза бўлишимиз ҳеч гап эмас...
Ўтирганлар ҳеч нарсани тушунмайдику барибир, Аллоҳ кечиради деб Аллоҳимнинг муборак каломини бузиб қироат қилишдан Аллоҳим ўзи асрасин илоҳим...
Навоий вилояти, Навбаҳор тумани, Сарбозор маҳалласи отинойиси Жабборова Карима